Загрузка
Загрузка
Фуқаролик объектлари қурилиши ҳажми 15 фоизга ошди
Жамият

Фуқаролик объектлари қурилиши ҳажми 15 фоизга ошди

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилнинг январь–апрель ойларида Ўзбекистонда фуқаролик объектлари қурилиши бўйича 16,3 триллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15 фоизга кўп. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди. 

Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилган.  Пойтахтда 2,9 триллион сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилган. Кейинги ўринларда Самарқанд вилояти (2,7 триллион сўм), Тошкент вилояти (2,1 триллион сўм) ва Бухоро вилояти (1,6 триллион сўм) жой олган. 

Шунингдек, Фарғона вилоятида 1 триллион сўм, Сурхондарё вилоятида 884,4 миллиард сўм, Хоразм вилоятида 847,7 миллиард сўм, Навоий вилоятида 759,1 миллиард сўм, Қорақалпоғистон Республикасида 724,7 миллиард сўм, Қашқадарё вилоятида 696,5 миллиард сўм ва Андижон вилоятида 654 миллиард сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. 

Жиззах вилоятида 428,8 миллиард сўм, Наманган вилоятида 411,5 миллиард сўм ва Сирдарё вилоятида 480,7 миллиард сўмлик фуқаролик объектлари қурилиши ишлари амалга оширилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...