Загрузка
Загрузка
Volkswagen бош директори 100 минг ходимни бўшатиш ва Германиядаги 4 та заводни ёпишни режалаштирмоқда
Жамият

Volkswagen бош директори 100 минг ходимни бўшатиш ва Германиядаги 4 та заводни ёпишни режалаштирмоқда

8
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Германиянинг Manager Magazin нашри тарқатган хабарга кўра, Volkswagen концерни бош директори Оливер Блюме компаниянинг 89 йиллик тарихидаги энг йирик қайта қуришни амалга оширишни мақсад қилган. Лойиҳа доирасида 100 мингга яқин иш ўрнини қисқартириш ва Германиядаги тўртта йирик заводда ишлаб чиқаришни тўхтатиш кўзда тутилмоқда. 

Шунингдек, автогигант яқин беш йил ичида режалаштирилган инвестициялар ҳажмини қарийб 15 фоизга қисқартириб, 130 миллиард евро (148 миллиард доллар) атрофида чекламоқчи. Бундан ташқари, бош директор Оливер Блюме ва молиявий директор Арно Антлитз компания таркибини тубдан ўзгартириб, асосий Volkswagen бренди ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш тармоқларини алоҳида мустақил тузилмаларга ажратиб юборишни режалаштирмоқда. 

Манбаларнинг билдиришича, жорий автомобиль моделларини ишлаб чиқариш муддати тугагач, ўрта муддатли истиқболда компания Ганновер, Цвиккау, Эмден ҳамда Audi брендига тегишли Некарзульм шаҳридаги заводлари фаолиятини бутунлай тугатади.

Ушбу кескин таклифлар аввалроқ режалаштирилган 50 минглик қисқартириш дастуридан анча катта бўлиб, компаниянинг 2024 йилда касаба уюшмалари билан имзолаган ва жорий ўн йиллик якунигача Германиядаги заводларни ёпмаслик ҳақидаги келишувига зид келади. Шу сабабли Volkswagen ишчилар кенгаши ва Германиянинг нуфузли IG Metall касаба уюшмаси қўшма баёнот бериб, мазкур режаларга қарши бор кучлари билан курашишларини маълум қилишган. 

Дунёнинг иккинчи рақамли автомобил ишлаб чиқарувчиси бўлган Volkswagen ҳозирда Европа жорий этган бож тарифлари, Хитой бозоридаги маҳаллий брендларнинг кучли рақобати ва электромобилларга ўтиш жараёнидаги улкан харажатлар туфайли молиявий қийинчиликларни бошдан кечирмоқда. Бош директор Оливер Блюме даромадларни тиклаш учун асосий эътиборни фақат автомобиль бизнесига қаратмоқчи. 

Компания матбуот хизмати ички махфий ҳужжатларга изоҳ беришдан бош тортган бўлса-да, "Бутун гуруҳ, жумладан унинг брендлари ва шўъба корхоналари туб ўзгаришларни бошдан кечириши шарт", дея таъкидлаган. Маълумот учун, 2025 йилги молиявий ҳисоботга кўра, компаниянинг дунё бўйлаб жами 667 мингдан зиёд ходими мавжуд бўлиб, уларнинг қарийб 43 фоизи Германияда меҳнат қилади. 100 минг ходимнинг бўшатилиши умумий ишчи кучининг 15 фоизи қисқаришини англатади. Оливер Блюме ушбу 2030 йилгача мўлжалланган стратегик режасини 9 июль куни кузатув кенгашига тақдим этиши кутилмоқда. 

Маълумот учун, 2025 йилнинг декабрьда ушбу компания ўзининг 88 йиллик тарихида биринчи марта ўз ватанидаги ишлаб чиқариш заводини доимий равишда ёпганди.  Дрезден шаҳрида жойлашган ушбу корхона ўз фаолиятини бутунлай тўхтатганди. 

Шунга қарамасдан Тошкент шаҳрида Wolkswagen русумли автомобилларни йиғиш ишлаб чиқариши йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...