Загрузка
Загрузка
Гулнора Каримованинг хориждан қайтарилган маблағлари ҳисобига 231 та туғуруқхона янги тиббий жиҳозлар билан таъминланди
Жамият

Гулнора Каримованинг хориждан қайтарилган маблағлари ҳисобига 231 та туғуруқхона янги тиббий жиҳозлар билан таъминланди

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳамда педиатрия хизматини ривожлантириш йўналишида БМТнинг Болалар жамғармаси (UNICEF) билан ҳамкорликда йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазири Элдор Адилов ҳамда ташкилотнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Реҳина Мария Кастижио ўртасида бўлиб ўтган учрашувда сўнгги уч йилда эришилган натижалар сарҳисоб қилинди.

Таъкидланишича, бу давр мобайнида соҳага жами 43,5 миллион доллар инвестиция йўналтирилган бўлиб, ушбу маблағларнинг салмоқли қисми Гулнора Каримованинг хориждан қайтарилган активлари ҳисобидан шакллантирилган. Ушбу молиявий кўмак ва UNICEF билан ҳамкорлик шарофатидан юртимиздаги эмлаш воситаларини сақлаш ҳамда етказиб бериш тизими тўлиқ модернизация қилинган.

Амалга оширилган тизимли ишлар натижасида республикадаги 231 та туғуруқ муассасаси 23 турдаги 7 мингдан ортиқ замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланган. Шу билан бирга, 80 мингдан зиёд тиббиёт ходими ўз малакасини оширди ва соҳадаги 29 та миллий тиббий баённома (протокол) халқаро андозалар асосида янгиланган. Бу ислоҳотлар жараёнида 4 миллиондан ортиқ оналар ва болалар қамраб олиниб, уларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати янги босқичга кўтарилган.

Мулоқот давомида вазирлик ва жамғарма вакиллари юртимиздаги 400 та бирламчи тиббий-санитария муассасасининг инфратузилмаси ва инсон ресурсларини тўлиқ ўрганиб чиққанликларини маълум қилишган. Учрашув якунида тўпланган маълумотларни биргаликда таҳлил қилиш ҳамда келгусида ушбу шифохона ва поликлиникаларни ҳар томонлама ривожлантириш, айниқса педиатрия соҳасини янада такомиллаштириш бўйича қўшма чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишга келишиб олинган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...