Загрузка
Загрузка
Тошкентда дарахтларга зарар етказган пудратчига қарийб 40 миллион сўмлик жарима ва товон белгиланди
Ҳодисалар

Тошкентда дарахтларга зарар етказган пудратчига қарийб 40 миллион сўмлик жарима ва товон белгиланди

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида кўп қаватли уй қурилиши вақтида кўп йиллик дарахтларга зарар етказган пудрат ташкилотига нисбатан маъмурий чора кўрилди. Бу ҳақда шаҳар Экология ва иқлим ўзгариши бошқармаси маълум қилди. 

Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда Қорасув-6 мавзесидаги қурилиш майдонида дарахтларга шикаст етказилаётгани ҳақидаги мурожаатдан сўнг давлат экологик инспекторлари жойига чиққан ва ҳолатни ўрганган.  

Текширув давомида пудрат ташкилоти аввал ҳам маъмурий жавобгарликка тортилганига қарамасдан, бу сафар ҳам табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузгани аниқланган. Шунингдек, қурилиш майдонида ёнғин содир бўлгани ҳам қайд этилган. 

Ҳолат юзасидан масъул мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, унга 10,3 миллион сўм жарима тайинланган. Атроф-муҳитга етказилган зарар эса 28,8 миллион сўмга баҳоланган. 

Мутасаддилар бундай қонунбузилишларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиши давом эттирилишини таъкидлади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...