Загрузка
Загрузка
"Биринчи голимизни урдик, энди биринчи ғалабага эришишни истаймиз" — Элдор Шомуродов
Спорт

"Биринчи голимизни урдик, энди биринчи ғалабага эришишни истаймиз" — Элдор Шомуродов

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ва жамоа сардори Элдор Шомуродов Конго ДРга қарши учрашув олдидан ўтказилган матбуот анжуманида бўлажак ўйин ҳақида фикр билдирди.

Фабио Каннаваронинг таъкидлашича, Конго ДР жисмонан бақувват ва тажрибали жамоа ҳисобланади, аммо Ўзбекистон майдонга фақат ғалаба учун тушади. Унинг сўзларига кўра, жамоа аввалги икки турда жаҳоннинг энг кучли рақибларига қарши баҳс олиб борди ва энди муҳим хулосалар чиқарган ҳолда навбатдаги учрашувга тайёргарлик кўрмоқда.

Мураббий дарвозабонлар ўртасидаги рақобатга ҳам тўхталиб, таркибдаги уч нафар дарвозабоннинг ҳар бирига имконият бериш муҳимлигини қайд этган.

Жамоа сардори Элдор Шомуродов эса асосий мақсад мухлисларни хурсанд қилиш эканини таъкидлаган


"Биринчи голимизни урдик, энди вазифамиз биринчи ғалабага эришиш. Ҳужум қилиш билан бирга ҳимояни ҳам унутмаслигимиз керак. Энг муҳими — тартибли ўйин кўрсатиб, ғалаба қозониш", деган Шомуродов.

У, шунингдек, стадиондаги ва Ўзбекистондаги мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши футболчиларга катта куч бағишлаётганини айтиб, кейинги баҳсда уларни ғалаба билан қувонтиришга ҳаракат қилишларини билдирган.

Каннаваро эса жамоа жаҳон чемпионатида катта тажриба тўплаётганини таъкидлаб, аввалги икки учрашув кучли рақибларга қарши ўтгани сабабли Конго ДРга қарши баҳс бошқачароқ руҳда кечишини билдирган. Шунингдек, у футболчилардаги босимни камайтириш ва ўйин сифатини яхшилашга эътибор қаратаётганини, жамоа эртанги учрашувда ғалаба учун бор имкониятини ишга солишини айтган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...