Загрузка
Загрузка
Бойқонурда   ракеталарнинг  учирилиши Ўзбекистон об-ҳавосига таъсир кўрсатадими? “Ўзгидромет” жавоб берди
Жамият

Бойқонурда ракеталарнинг учирилиши Ўзбекистон об-ҳавосига таъсир кўрсатадими? “Ўзгидромет” жавоб берди

596
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Бойқонурда  ракеталарнинг учирилиши Ўзбекистон об-ҳавосига қандай таъсир этиши ҳақида “Ўзгидромет” маълумот берди. Бу тўғрисида Batafsil.uz мухбири хабар қилмоқда.

“Бойқонурда ракеталарнинг учирилиши Ўзбекистон об-ҳавосига таъсири ҳақидаги фикрлар аллақачон мавжуд. Бу фикр тарафдорлари ракеталар учиши ва об-ҳаводаги ўзгаришларни боғлаб келсаларда, ракеталар учмаган пайтда ҳавонинг кескин ўзгариб қолиши ҳақида ҳеч гап айтишмайди. Зеро, жуда исталган тақдирда ҳам ракетларнинг парвозга юборилиши метеорологик вазиятга таъсир қилишини аниқлаб бўлмайди”, - деб таъкидлашди синоптиклар. Уларнинг айтишича, космик – ракета техникасининг табиат муҳитига таъсир этишини инкор қилиб бўлмайди ва бу таъсирнинг ўрганилиши инсоният олдида катта вазифаларни илгари суради.

Экологлар, биологлар ва медиклар мазкур муаммони ўз даражаларида ўрганиб келишмоқда. Ракета босқичлари қулаган жойларда кўплаб ўрганишлар амалга оширилмоқда. Олиб борилган экспериментлар натижасида космик фаолиятнинг табиат муҳитига салбий таъсир этиш ҳолатлари аниқланмаган. Аммо тўпланган материалар аниқ бир хулосага келиш имконияти бермайди.

“Барча олимлар бир овоздан шуни айтишмоқдаки, ташувчи ракеталар об-ҳаво шароитларини шакллантирувчи глобал атмосфера жараёнларига ва иқлим ўзгаришига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Булут, туман, музликлар ёки қор қопламасига сунъий таъсир этиш ҳолатлари бундан мустасно. Об-ҳаво ўзгаришига олиб келадиган синоптик объектларнинг ҳажми шунчалик каттаки, рекаталарнинг атмосферага таъсир этиши билан уларни асло таққослаб бўлмайди”, - деб маълум қилишди “Ўзгидромет” вакиллари.

Шунингдек қўшимча қилиндики, об-ҳаво муносабати билан космик парвозларни муҳокама қилишда аввало, сунъий йўлдошлар ёрдамида мутахассислар томонидан қўлга киритилаётган ноёб маълумотларни эсдан чиқармаслик зарур.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+