Загрузка
Загрузка
Божхона импорт қилинаётган автомобиль нархини қандай баҳоламоқда? Моделлар нархи ва рўйхати
Жамият

Божхона импорт қилинаётган автомобиль нархини қандай баҳоламоқда? Моделлар нархи ва рўйхати

762
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонга импорт қилинаётган автомобиллар нархи қандай баҳоланади? Бож ва бошқа йиғимларни ҳисоблашда божхоначилар қайси нархни асос қилиб олади? Batafsil.uz. мухбири шу саволлар билан Давлат божхона қўмитаси (ДБҚ)га мурожаат қилди. Қўмита нархлари кўрсатилган автомобиль русумлари рўйхатини тақдим қилиб, якуний нарх қандай ҳисобланиши ҳақида батафсил тушунтириш бериб ўтди.

Ҳисоблаш қандай амалга оширилади?

ДБҚнинг таъкидлашича, Ўзбекистонга   молларни олиб киришда   божхона тўловлари товарга илова қилинган ҳужжатларда кўрсатилган нархга эмас, божхона идоралари томонидан белгиланган божхона нархига асосланилади. Бу барча олиб кирилаётган товарларга нисбатан қўлланилади.

Божхоначилар божхона нархни белгилашда олтита турли усулни қўллашади:

  • олиб кирилаётган товарнинг битим нархи бўйича (1 усул) (асосий)

  • ўхшаш товарнинг битим нархи бўйича (2 усул)

  • аналогик товарнинг битим нархи бўйича (3 усул)

  • нархларни олиб ташлаш асосида (4 усул)

  • нархларни қўшиш асосида (5 усул)

  • заҳира усули (6 усул).

Шуниси эътиборлики, агарда божхона нархи битта усул орқали аниқланмасагина, кейинги усул қўлланилиши мумкин.

Бундан ташқари, товарнинг божхона нархи товарни декларация қилиш пайтида декларант   ёки божхона брокери орқали маълум қилинади.

Товарнинг божхона нархи ёки унинг таърифига оид маълумотлар тақдим этилаётганда аниқ, миқдорий ва ҳужжатлар билан асосланган маълумотларга таянилиш шарт. 

Нархи кўрсатилган автомобиллар рўйхати

ДБҚ товарларнинг божхона нархини белгилаш устидан доимий мониторинг ўрнатган. Бунинг натижаларига кўра, шунингдек муқобил манбалардан олинган маълумотлар асосида нархлар бюллетени шакллантирилади (оддий қилиб айтганда - товарларнинг нархи акс этган   рўйхат).

Божхона идоралари товарларнинг божхона нархини белгилаш ва амалга оширишда ушбу бюллетендан фойдаланишади.

Айни пайтда асосий транспорт воситалари турлари (юк ташувчи авторанспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари, автобуслар, микроавтобуслар, енгил автотранспорт ва электромобиллар)нинг 428та позицияси ушбу бюллетендан ўрин олган.   

Автомобиллар рўйхати ва уларнинг нархи мақола якунида келтирилган.

Божни ҳисоблаш учун зарурий маълумотлар

Енгил автомобилларни импорт қилиш учун божхона тўловлари миқдорини ҳисоблашда қуйидаги маълумотлар сўралади:

  • Автомобиль ҳақидаги  батафсил  маълумот (русуми,  модели,  ишлаб  чиқарилган йили, двигатель  тури ва ҳажми);

  • автомобиль нархи;

  • автомобиль қаерда  олиб келинмоқда;

  • автомобиль қаерда ишлаб  чиқарилган;

  • экспорт ёки қайта экспорт қилувчи давлат томонидан белгиланган  тартибда  ва шаклга  мувофиқ  товарнинг  келиб  чиқиши бўйича ваколатни идора берган сертификатнинг  мавжудлиги.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...