Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон Ҳукумати 2022 йилнинг 1 май кунига қадар мамлакатга олиб кириладиган бир қатор меваларни божхона тўловидан озод қилган. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
Ушбу чора Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан жорий этилмоқда.
Қарорга кўра, 2022 йил 1 майгача қуйидаги товарлар божхона божидан озод қилинади:
-
бананлар, плантайнлар (янги ёки қуритилган) – ТИФ ТН коди 0803;
-
янги ёки қуритилган финикилар, анжир, ананаслар, авокадо, гуайява, манго ва мангостан ёки гарциния – ТИФ ТН коди 0804;
-
янги ёки қуритилган цитрус мевалар – ТИФ ТН коди 0805;
-
янги папайя – ТИФ ТН коди 0807 20 000 0;
-
янги олма, нок ва беҳи – ТИФ ТН коди 0808;
-
киви – ТИФ ТН коди 0810 50 000 0.
Таъкидлаш лозимки, парламентнинг қуйи палатаси томонидан гўшт ва бошқа маҳсулотларни Ўзбекистонга олиб кириш, уларни сотиш бўйича айланмаларни ҚҚСдан озод қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси қабул қилиниши муносабати билан мол гўштининг нархи 12-13 фоизга арзонлашган.
Изоҳлар мавжуд емас