Бу ҳолатда кимдир пулни “еб”, давлат бюджетини талон-тарож қилгани ҳақида гап кетмаяпти. Бурхонов Абдухолиқов билан боғлиқ вазиятга  изоҳ берди
Жамият

Бу ҳолатда кимдир пулни “еб”, давлат бюджетини талон-тарож қилгани ҳақида гап кетмаяпти. Бурхонов Абдухолиқов билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди

549

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Коррупцияга қарши кураш агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқовнинг 8,1 миллион сўм миқдорида жаримага тортилгани ҳақидаги шов-шувли ишни изоҳлаб берган. Унинг сўзларига кўра, "бу гал кимдир пулни “еб”, давлат бюджетини талон-тарож қилгани ҳақида гап кетмаяпти."

"Мен бунга аниқлик киритмоқчиман. Кинематография агентлиги билан боғлиқ ҳолатда кўплаб мунозаралар пайдо бўлди. Одамлар “Нима учун маъмурий жавобгарлик тайинланди? Ахир кичикроқ миқдор учун жиноий жавобгарлик белгиланганку? Кимлардир қўлга ҳам олиндику!”, -деган фикр билдиришди.

Бурхоновнинг сўзларига кўра, бу ҳолатда давлат маблағларини ўзлаштириш йўқ эди, пуллар бировнинг чўнтагига тушмаган. Бу ерда харид қилиш пайтида манфаатлар тўқнашуви ҳақида хабар берилмаган.

"Ажратилган пуллар қонуний сарфланган. Яъни, маблағларни ноқонуний сарфлаш ҳолатлари бўлмаган. Матераил, яъни киномаҳсулот буюртма асосида тайёрланган. Пул тўғри сарфланган. Гап шунда.   Абдухолиқов ўзини манфаатлар тўқнашувидан чиқариб юбормаганлиги учун маъмурий жавобгарлик тортилгани назарда тутилган. Бу гал кимдир пулни “еб”, давлат бюджетини талон-тарож қилгани ҳақида гап кетмаяпти. "Буни инобатга олишингизни сўраймиз",- деди у.

Бурхановнинг қўшимча қилишича, прокуратура томонидан олиб борилган текшириш пайтида пул ўғирланмаганлиги аниқланган.

"Агар пуллар ўғирланганда Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жавобгарликка тортилган бўларди", - дея хулоса қилди Акмал Бурхонов.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+