Бу йил британиялик фермерлар далаларда ишлаш учун 1,5 мингдан ортиқ ўзбек мигрантларини  жалб қилишни режалаштирмоқда
Жамият

Бу йил британиялик фермерлар далаларда ишлаш учун 1,5 мингдан ортиқ ўзбек мигрантларини жалб қилишни режалаштирмоқда

321

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Дунё” АА маълумотларига асосланиб мухбиримиз берган хабарга кўра, бу йил британиялик фермерлар далаларда ишлаш учун 1,5 мингдан ортиқ ўзбек мигрантларини жалб қилишни режалаштирмоқда. 

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Британиянинг Pro-Force ёллаш компанияси лойиҳасининг асосий мақсади - Ўзбекистондан ишчи кучини жалб қилиш ва мамлакатимизнинг меҳнат миграцияси имкониятларидан самарали фойдаланишдир. Ушбу дастур Буюк Британия ҳукумати томонидан хорижий мавсумий ишчилар учун ажратилган 40 мингдан ортиқ квота доирасида амалга оширилмоқда.

17 январь куни буюк Британияга 24 кишидан иборат ўзбек меҳнат мигрантлари гуруҳи етиб борган. Мазкур лойиҳа доирасида жорий йилда Ўзбекистондан жами 1,5 минг нафар ишчи жалб этилиши режалаштирилган. Ўтган йили Британияда мавсумий ишларда мамлакатимиздан 2 мингга яқин меҳнат мигрантлари ишлаган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда британиялик ёллаш компанияларининг Ўзбекистондан меҳнат мигрантларини жалб қилишга бўлган қизиқиши доимий равишда ўсиб бормоқда. Бунинг асосий сабаби ўзбекистонлик мигрантларнинг тартибли ва уюшган иши, шунингдек, меҳнатининг инглизларникига нисбатан арзонлигидадир.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+