Загрузка
Загрузка
Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиб, ҳарорат 40 даражагача кўтарилади
Жамият

Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиб, ҳарорат 40 даражагача кўтарилади

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида 1 июнь куни қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Шу билан бирга, Тошкент вилояти ҳамда Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин.

Ўзгидромет маълумотларига кўра, кундузи ҳаво ҳарорати республика бўйича 31-36 даража атрофида бўлади. Жанубий ҳудудларда эса ҳарорат 40 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Шамол тезлиги 7-12 метр/сонияни ташкил этади. Айрим жойларда шамолнинг кучайиши 13-18 метр/сониягача етиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳам куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ эҳтимоли сақланиб қолади. Ҳарорат 34-36 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 метр/сония бўлиб, айрим ҳудудларда 12-15 метр/сониягача кучайиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши прогноз қилинмоқда. Мутахассислар мазкур ҳудудларда сел ва сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Бу ҳудудларда ҳаво ҳарорати 25-30 даража атрофида бўлади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...