Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Мянманинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган Намкхам аҳоли пунктидаги бинода юз берган портлаш 46 кишининг умрига зомин бўлди. Қурбонлар орасида олти нафар бола ҳам бор.
Ҳодиса якшанба куни содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, портлашга бинода тоғ-кон саноати учун мўлжалланган портловчи моддаларнинг нотўғри сақлангани сабаб бўлган. Портлаш тўлқини шу қадар кучли бўлганки, унинг таъсирида атрофдаги 100 дан ортиқ турар-жой биноларига жиддий зарар етган.
Табиий офат ёки техник носозлик натижасида юзага келган ушбу фожиада жами 74 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, касалхоналарга ётқизилган.
Мазкур ҳудуд назоратини ўз қўлида тутувчи "Та-Анг озодлик армияси" (TNLA) гуруҳи вакиллари бинода кончилик ишлари учун ишлатиладиган "гелигнит" (портловчи модда) сақланганини тасдиқлаufy. Айни вақтда ушбу қуролли тузилма ҳодиса сабабларини ўрганиш бўйича текширув ишларини бошлаган.
Бундан олдин Хитойнинг кўмир конида газ портлаши оқибатида 90 киши ҳалок бўлганди. Ҳодиса юз берган вақтда ер остида 247 нафар ишчи бўлган.

Изоҳлар мавжуд емас