Бугун Ўзбекистон Президентининг катта қизи Саида туғилган кунини нишонламоқда
Жамият

Бугун Ўзбекистон Президентининг катта қизи Саида туғилган кунини нишонламоқда

397

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг қатта қизи  Саида Мирзиёева бугун  туғилган кунини нишонламоқда. Бу ҳақида  Batafsil.uz мухбири хабар қилмоқда.  

Саида Мирзиёева 1984 йил  4 ноябрь куни Қўқонда туғилган.  Бугун  уни  ижтимоий тармоқларда  ҳамкасблари, яқинлари, таниқли  артистлар  ва бошқа маданият  арбоблари  табриклашмоқда. 

Энг  таъсирчан ва самимий  дил изҳорларини унинг  синглиси ўзининг  Инстаграмдаги саҳифасида жойлаштириб, расмларни илова қилган. 

“Менинг  севимли катта опажоним. Бугун  сенинг  дунёга келган кунинг. Менинг  суянчим,  йўлбошчим, менинг  энг қадрли ва  яқин инсоним!  Ҳаётимда борлигинг учун Яратгандан  ва ота-онамдан миннатдорман! Биз бирга вояга  етдик, ташвишларимиз кўпайиб кетганлиги  учун сенга  катта эҳтиёж сезаман ва бунда қайғураман. Аммо Яратган Тангрим худди сенга ўхшаш  Ранька қизалоғимни туҳфа этиб, бениҳоят  мени бахтиёр қилди!  Энди  сенинг  бўлакчанг доим менинг ёнимдадир)))))", –деб айтган Шахноза Мирзиёева.

photo_2019-11-04_15-31-55.jpg

photo_2019-11-04_15-31-58.jpg

Шунингдек, “чақалоқ”ни Отабек Умаров ҳам табриклаган.

“Ҳурматли  Саидахон! Сизни   туғилган кунингиз  билан  самимий муборакбод этаман.  Сизга доим  ҳозиргидек кучли, меҳрибон ва ўзига ишонувчи  бўлиб қолишингизни тилайман! Сизнинг ҳаётий кредонгиз - такомиллашувга интилишдир. Сизнинг   қатъиятлилигингиз ва мақсадга интилишингиз  барча қийинчиликларни енгади. Сиз  акамнинг  ҳаёти қувончи  ва  муҳаббатисиз. Фарзандларингиз  Миромон ва Саодатхон  ўз ютуқлари билан Сизни доим қувонтириб юрсин.  Ҳаётингизда омад, қувонч ва  муҳаббат доим ҳамроҳ бўлсин” – деб  ёзган  у ўзининг  Инстаграмдаги саҳифасида.

 Эслатиб ўтиш жоизки, Саида Мирзиёева  2006 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тугатган.  Кейинчалик Тошкент давлат юридик университети  магистратурасида таҳсил олган, 2008-2020  йилларда эса Москва давлат университети  магистри бўлган. 

2018 йилдан айни дамгача у Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси ва Москва давлат университети ҳузуридаги стратегик тадқиқотлар илмий Маркази илмий  ходими ҳисобланади. 

2019 йилдан буён Саида Мирзиёева Ахборот ва оммавий коммуникациялар директори ўринбосари лавозимида меҳнат қилмоқда. 


Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олингШарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+