Загрузка
Загрузка
Бухоро вилоятида Ҳиндистоннинг Ачарья институти филиали ташкил этилади
Жамият

Бухоро вилоятида Ҳиндистоннинг Ачарья институти филиали ташкил этилади

705
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бухоро вилоятида Ҳиндистоннинг Ачарья институти филиали ташкил этилади. Куни кеча Деҳлида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги ва мазкур институт ўртасида уч томонлама меморандум имзоланган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

1990 йилда ташкил етилган Ачарья институти Бангалордаги энг йирик хусусий таълим муассасаларидан биридир. У 10та институт ва 15та илмий- тадқиқот марказларидан иборат. Ачарья институти тармоғида дунёнинг 15 мамлакатидан 250 мингдан ортиқ талаба ва 75 нафар докторант таҳсил олади. Машғулотлар 100 дан ортиқ ўқув дастурлари асосида олиб борилади.

Филиал Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида очилади. Янги олий ўқув юртида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида мутахассислар тайёрланади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...