Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бухорода 1000та контейнер кам таъминланганларга тарқатилади. Улар яшаш учун эмас, аҳолига маиший хизмат кўрсатишга мўлжалланган. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.
Шаҳар ҳокимлиги маълумотларига кўра, Ш.Мирзиёевнинг жорий йил Бухоро вилоятига ташрифи чоғида вилоятда темир дафтарга кирган шахсларни иш ўринлари билан таъминлаш, уларни маиший хизматлар кўрсатиш соҳаларига жалб қилиш мақсадида бўшаган юк контейнерларидан самарали фойдаланиб, замонавий кўринишда жиҳозлаган ҳолда, аҳоли пунктларида ўрнатиш чораларини кўриш топшириғи берилганди.
Натижада Божхона бошқармаси ҳамда «Ремонт механика» заводи билан ҳамкорликда ишчи гуруҳи тузилиб, ҳозирги кунга қадар республикамизнинг турли ҳудудларидан 1000 донага яқин контейнерлар йиғилмоқда.
Аҳоли мазкур контейнерлардан фойдаланиб, кичик дўконлар, пойабзал таъмирлаш устахоналари ва турли хизмат кўрсатиш шаҳобчаларини ташкил қилиши мумкин бўлади.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас