Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бугун Бухорода Yandex Go сервиси ишга тушган. Шаҳарнинг исталган жойига етиб бориш учун иловани юклаб олиш ва манзилни кўрсатишнинг ўзи кифоя. Сервиснинг ўзи тезроқ етиб келадиган ҳайдовчини топиб беради. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Йўл кира ҳаққи 2500 сўмдан бошланади. Масалан, аэропортдан “Бухоро Арена”гача етиб бориш 6300 сўмни, Asia Bukhara меҳмонхонасидан Мирзо Улуғбек боғигача эса 5300 сўмни ташкил қилади. Шаҳарда бундан арзон нарх йўқ.
"Яқинда Самарқандда, бугун эса – Бухорода хизмат кўрсатишни йўлга қўйдик. Yandex Go билан шаҳарда юриш янада қулайроқ: такси хизматларига қўнғироқ қилишингиз ёки кўчада машина тутишингиз шарт эмас. Автомобилга буюртма берилгандан сўнг дарҳол дастур барча керакли маълумотларни, масалан, автомобилнинг русуми ва рақамини кўрсатади. Шунингдек, бизда қўллаб-қувватлаш хизмати мавжуд бўлиб, у билан илова орқали боғланиш мумкин бўлади”, - деди Yandex Goнинг Марказий Осиё бозорларини ривожлантириш бўйича Ижрочи директори Тамирлан Шапиев.
Бухорода машинага буюртма қилишингиз биланоқ, дарҳол йўл кира ҳаққи аниқ бўлади. Иловага манзилни киритиш лозим холос. Мабодо йўллар таъмирланаётгани туфайли ҳайдовчи дастлабки маршрутдан четга чиқсада, нарх ўзгармайди.
Yandex Go шахсий технологиялар – хариталар, маршрутлаш, навигация, буртмаларни тасқимлашнинг ақлли тизимидан фойдаланади. Айнан мазкур технологиялар туфайли фойдаланучилар учун саёҳатлар янада қулайроқ бўлиб, ҳайдовчилар ҳам муносиб даромад олишлари мумкин.
Yandex Go 2018 йилнинг апрель ойида Ўзбекистонда ишга туширилган. Бухородан ташқари сервис олтита шаҳарда - Тошкент, Фарғона, Марғилон, Наманган, Андижон ва Самарқандда ҳам ишлайди. Yandex Go ўз ҳайдовчилари ва машиналарига эга эмас. Хизмат маҳаллий ташувчилар билан ҳамкорлик қилади. Бепул дастур iOS ва Androidда ўзбек, рус ва бошқа кўплаб тилларда тақдим қилинган.
Изоҳлар мавжуд емас