Загрузка
Загрузка
Бундай ҳам бўлиши мумкин эканда?  Порадан воз кечган  мансабдор шахсга  10 миллион  сўм мукофот берилди
Жамият

Бундай ҳам бўлиши мумкин эканда? Порадан воз кечган мансабдор шахсга 10 миллион сўм мукофот берилди

442
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Порадан воз кечган Тошкент вилояти кадастр бўлими ходимига 10 миллион сўм мукофот берилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментига ҳавол қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Хусусий корхона раҳбарининг ўринбосари жамиятга тегишли иссиқхона қурилиши учун ажратилган ер майдонининг топографик фотосуратини тасдиқлаш эвазига “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” Зангиота туман филиали бўлими бошлиғига 1 000 АҚШ доллари пора таклиф қилган.

Бироқ, кадастр бўлими бошлиғи ўзига нисбатан пора таклиф қилинаётганлиги тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўз вақтида хабар берган.

“Фуқаронинг ноқонуний хатти-ҳаракатларини фош этишда фаол иштирок этганлиги инобатга олиниб, Кадастр агентлиги раҳбарияти томонидан 10 млн сўм пул мукофоти ҳамда Хонобод сиҳатгоҳига 2 кишилик йўлланма билан рағбатлантирилди”, -дея маълум қилмоқда департамент.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...