Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидромет келаётган ҳафтанинг об-ҳаво маълумотини эълон қилган. Ўзбекистонликларни ёмғир, момоқалдироқ ва шамолнинг кучайиши кутмоқда. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.
“Бугун ва ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича об-ҳавони юқори циклон белгилайди, бунинг натижасида республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда, 3-4 апрель кунлари Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши кучли бўлади”, -деб билдиришмоқда синоптиклар.
Кундузги ҳаво ҳарорати ҳафта давомида 20-23о дан 15-18о гача ўзгариб туради.
Республика бўйича ёмғир ёғиши баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлар, шунингдек дўл ёғиши билан кузатилади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 3-6 ь кунлари баъзи жойларда кучли бўлади. Баланд тоғ ҳудудларда 5-6 апрель кунлари ёмғир қорга айланиши мумкин.
3-4 апрелда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. 3-7 апрелда Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор.
Тошкентда: 4 апрелдан 6 апрелгача вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, дўл ёғиши мумкин. Шамол ўзгарувчан йўналишда кучсиз 5-10 м/с дан бироз 12-15 м/с гача эсади. Бугун кундузги ҳаво ҳарорати 21-23о ни ташкил этади, ҳафта ўртасига келиб 16-18о гача пасаяди.
Изоҳлар мавжуд емас