Загрузка
Загрузка
Чармли самолётлар. Ўзбекистонликларнинг ёзишича, Россияга парвоз қилиш учун  чипталар  ярим йил олдинга сотиб бўлинган
Жамият

Чармли самолётлар. Ўзбекистонликларнинг ёзишича, Россияга парвоз қилиш учун чипталар ярим йил олдинга сотиб бўлинган

618
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россияга чекловсиз учадиган иккита рейсга чипта сотиб олмоқчи бўлган ўзбекистонликлар чипталар ярим йил олдинга сотиб бўлинганига деч келишмоқда. Бу ҳақда Facebookдаги “Истеъмолчи.уз” ҳамжамиятига ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz.  мухбири хабар бермоқда.

Эслатиб ўтиш жоизки, айни пайтда ҳафтада икки маротаба Москвага парвозлар ташкил қилинган бўлиб, улардан барча ўзбекистонликлар фойдаланиши мумкин. Шанба куни Uzbekistan Airways, якшанба кунлари “Аэрофлот” самолётлари учади.

“Уч кун аваал фақат июнь ойига чипта сотиб олиш мумкин эди. Ўткан куни бир нечта кассаларни айланиб чиқдик, энг яқин сана - 27 июнь экан. Кеча эса сентябргача барча чипталар сотиб бўлинганини айтишди. Бугун Москвадаги Аэрофлотга қўнғироқ қилдик. У ердан маълум қилишича, парвозларга талаб ўта юқори бўлиб, чипталар олти ой олдинга сотиб бўлинган. Бу ҳали эконом-класс ҳақида гап кетмоқда”, - дея хабар беришмоқда фойдаланувчилар.

Нарх-наво ҳам турлича. Одамлар 4.9, 5.6 ва 6 миллион сўмлик чипталар тўғрисида ёзиб, турли сайтларнинг скриншотларини илова қилишмоқда. Бироқ, Uzbekistan Airways Тошкент-Москва йўналиши бўийча мунтазам парвозлар нархи 4.2 миллиондан ошмаслигини таъкидлаган эди.

Бизнес-класс – бу алоҳида мавзу. Фойдаланувчиларнинг ёзишича, нархлар 9-14 миллион сўм атрофида бўлмоқда. Ўзбекистонликларнинг таъкидлашича, бу каби чипталарни ҳаттоки май ойи учун олиш мумкин.

Талабалар хусусида айтадиган бўлсак, уларга чартер рейслари билан Россияга қайтишга рухсат берилган. Бундай рейслар ҳар куни бор. Бироқ, чипта харид қилиш учун ОТМнинг рухсати керак бўлади.

Талабалар учун Россияга кириш қоидалари

Россияга киришдан аввал чет эллик талабалар чегарадан ўтиш санасидан камида 10 кун олдин электрон почта орқали тегишли ОТМни хабардор қилишлари керак. Хат юборилгандан сўнг кириш ҳақидаги маълумот электрон почтага келиб тушади.

Россия Федерациясига киришдан олдин камида уч календарь кундан аввал талаба ПЗР усулида COVID-19 учун таҳлил топшириши, агар натижа салбий бўлса, ўз мамлакатида рус ёки инглиз тилида тегишли ҳужжатни олиши лозим.

Россия Федерацияси ҳудудига кириб келганидан сўнг, хорижий талабалар 72 соат    ичида қайта ПЗР таҳлилини топшириши керак. Таҳлил натижалари чиққунига қадар, улар ўз яшаш жойлари бўйича ўз-ўзини яккалаш режимига риоя қилишлари керак бўлади. Яккаланиш даврида ўқиш онлайн форматда бўлиб ўтади, такроран таҳлил топширмаган хорижий талабалар кундузги ўқишга қўйилмайди.

Агарда ўз-ўзини яккалаш даврида иситма, томоқ оғриғи, бурундан сув кетиши, йўтал каби ўткир   респиратор касалликнинг илк белгилари пайдо бўлса, талаба бу ҳақида дарҳол ОТМни хабардор қилиши ва шифокорни чақириши керак.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...