Загрузка
Загрузка
Чилонзорни расмлар билан безаган  “ўзбекистонлик Бэнкси” ўзининг иши, хоббиси ва танқидчилар ҳақида   гапирди
Жамият

Чилонзорни расмлар билан безаган “ўзбекистонлик Бэнкси” ўзининг иши, хоббиси ва танқидчилар ҳақида гапирди

706
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Street-art жанридаги асарлари Чилонзор деворларини безаб турган тошкентлик сирли рассом журналистларга интервью берди. "Ўзбекистонлик Бэнкси” ўзининг иши, хоббиси ва танқичлар ҳақида гапириб берди. Бу тўғрисида Batafsil.uz ЯА мухбири хабар бермоқда.

InkUZart тахаллуси билан ижод қилаётган рассом асарлари ижтимоий тармоқларда чоп этилиб, фойдаланувчилар орасида машҳур бўлиб кетди. Бу ҳақида шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан сюжет тайёрланган.

32 ёшли Абдураҳмон кечаси ёки қуёш чиққанда расм чизади. Энди "ўзбекистонлик Бэнкси” ёки "тунги рассом" номи билан танилган ижодкорнинг асар намуналари коронавирус мавзусига бағишланган. Тиббий ниқоб, фаришта қанотли шифокорнинг портретини акс этган "Мона Лиза" ва "Одамнинг яратилиши" каби дунёнинг энг машҳур асарлар нусхалари ва кислород ниқобини ушлаб турган шифокорни акс этган "Кўз" номли   расм шулар жумласидан.

Рассомнинг сирли эканлиги ўйланган образнинг бир қисмими ёки   бу образ шунчаки қулайми, деган саволга Абдураҳмон қуйидагича жавоб берди: "Менимча, ўзимни кўрсатишдан маъно йўқ. Одамлар мени эмас, ижодимни кўришлари керак".

Абдураҳмон қурилиш компаниясида геодезия муҳандиси бўлиб ишлайди ва кўплаб ҳамкасблари у ўша тунги рассом эканлигини билишади. "Яқинда мен бош муҳандис билан бўлган суҳбатнинг скриншотини жойлаштирдим. У мен ҳақимдаги мақолани кўриб қолиб: "Демак, биз бошқа геодезиячи излашимиз керак эканда?", -деб ёзди.

Рассомлик - Абдураҳмоннинг болалигиданоқ севимли машғулотидир. Сюжетда у дафтарига оддий қора ручка билан чизилган портрет ва эскизларини кўрсатди.

Рассом кўчада бирон бир нарсани тасвирлаш ғояси ҳақида қачон уйлаб қолгани хусусида айтиб берди: "Мен дўкондан қайтаётганимда, кулранг панжарани кўрдим ва бу ерда бирон бир нарса чизсам бўлмасмикин, деган фикрга келдим. Кейин бир-икки ой олдин деворга расм чизишни таклиф қилган дўстимга қўнғироқ қилдим. Иккинчи расмни ҳам чизаман, деб ўйлаганим йўқ. Лекин мен ишимнинг фонида одамлар суратга тушаётганларини кўриб қолиб, давом эттиришга қарор қилдим. Ахир бу илҳом бахш этади".

Абдураҳмоннинг тушунтиришича, у одамларни ҳайратда қолдириш учун расмларни тунда чизади: "Эрталаб кўчага чиқишганида, улар кеча йўқ нарсани кўриб қолиб, жуда хурсанд бўлишади. Мен уларга ёққанидан икки марта хурсандман".

Бундан ташқари, рассом пианино чалаётганини акс этган видео ҳақида гапирди. "Мен болалигимдан ҳамма нарсага қизиқиб келдим,- деди у. - Агар ҳовлида биров гитара чалаётганини кўрсам, мен ҳам гитара сотиб олмоқчи бўлардим. Пианино масаласида ҳам шундай бўлди. Мен пианино кераклигини айтдим ва эртаси куни дадам олиб келдилар".

Дўстлари билан бирга Абдураҳмон пианинони тўртинчи қаватга кўтариб чиқиб, интернет-дарсларидан фойдаланиб ўрганишни бошлаган. Баъзида эса мусиқачи дўстидан ёрдам сўраб турган.

Танқид ҳақида сўралганида рассом: "Ҳамма жойда ҳам танқидчилар бор. Мен ҳеч қандай ёмон иш қилмаяпман. Мен шунчаки одамларга хурсандчилик бахш этмоқдаман ", - деб айтди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...