Загрузка
Загрузка
Шавкат Мирзиёев Қозоғистондаги парламент сайловлари муносабати билан Тоқаевни табриклади
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Қозоғистондаги парламент сайловлари муносабати билан Тоқаевни табриклади

8
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаевга мактуб йўллаб, мамлакатнинг янгиланган парламенти — Қурултойга сайловлар муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.

Президент сайловлар халқаро стандартлар ва демократик тамойиллар асосида ўтказилганини таъкидлаб, ушбу воқеа Қозоғистон сиёсий тизимини такомиллаштириш, давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш ҳамда парламент ролини кучайтиришда янги босқични бошлаб берганини қайд этган.

Шавкат Мирзиёев фуқароларнинг сайловлардаги фаол иштироки Қосим-Жомарт Тоқаев раҳбарлигида амалга оширилаётган конституциявий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар аҳоли томонидан қўллаб-қувватланаётганининг муҳим кўрсаткичи эканини билдирган.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари руҳида янги босқичга кўтарилишига ишонч билдирилган.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар, қардош Қозоғистон халқига эса тинчлик ва равнақ тилаган.

Эслатиб ўтамиз, расмий Остона январь ойида бир палатали тизимга ўтишини, номи "Қурултой"га ўзгартирилишини маълум қилган эди. Шу билан бирга давлатда Вице-президент лавозими жорий қилинганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...