Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон ва Озарбайжон "Абадий дўстлик тўғрисида"ги шартномани имзолади
Сиёсат

Ўзбекистон ва Озарбайжон "Абадий дўстлик тўғрисида"ги шартномани имзолади

7
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев олий даражадаги музокаралар якунида икки давлат муносабатлари тарихида муҳим аҳамиятга эга бўлган "Абадий дўстлик тўғрисида"ги шартномани имзолади. Шунингдек, давлат раҳбарлари Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилиши қарорини ҳам тасдиқлади.

Шартнома икки давлат ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган. Ҳужжатлар имзоланиши Ўзбекистон–Озарбайжон муносабатларини янги босқичга олиб чиқиш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Давлат раҳбарлари ҳузурида икки томонлама ҳамкорликнинг турли йўналишларини қамраб олган қатор ҳужжатлар ҳам имзоланган.

Хусусан, пенсия таъминоти соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим қабул қилинган. Маданият ва туризм соҳаларида ҳам ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган битимлар имзоланган.

Иқтисодий ҳамкорлик доирасида эса 2030 йилга қадар Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш дастури қабул қилинган. Шунингдек, инвестициялар ва савдо соҳасида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича амалий ҳаракатлар режаси имзоланган.

Ташқи сиёсат соҳасида ҳам ҳамкорликни давом эттириш кўзда тутилган. Шу мақсадда икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2027–2028 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури қабул қилинган. Адлия вазирликлари ўртасида ҳам худди шу даврга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланган.

Томонлар кинология соҳасида ҳам тажриба алмашиш ва ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб, тегишли меморандумни расмийлаштирган.

Маросим доирасида Ўзбекистон ва Озарбайжон шаҳарлари ўртасидаги гуманитар ва ҳудудлараро алоқаларни кенгайтиришга қаратилган ҳужжатлар ҳам имзоланган.

Жумладан, Урганч — Хонкенди, Бухоро — Лочин, Урганч — Нахчивон шаҳарлари ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида протоколлар қабул қилинган.

Умуман, имзоланган ҳужжатлар Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида сиёсий мулоқот, савдо-инвестиция, маданият, туризм, ижтимоий ҳимоя, ҳуқуқий ҳамкорлик ва ҳудудлараро алоқаларни янада кенгайтиришга қаратилган.

Сўнгги вақтларда Марказий Осиё ва Озарбайжон давлатларининг раҳбарлари учрашуви кундан-кунга ошиб, ҳар томонлама алоқалар мустаҳкамланмоқда. Хусусан, яқиндагина 6 мамлакат етакчилари Қирғизистондаги илк халқаро тоифадаги гольф клубининг тантанали очилиш маросимида иштирок этишганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...