Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзини дўппослашдан ҳимоя қилиб, эрини ўлдирган аёлнинг иши тафсилотлари маълум бўлди. Эри вақти-вақти билан ичиб турган, ҳеч қаерда ишламаган. Бутун оилани фермада ишлайдиган хотин таъминлаб келган. Бу аёл учун оғир бўлган ва ўша куни у эрига бошқа эркаклар каби ишлаш кераклигини айтган. Бечора хотин бу гаплар эрига яхши таъсир қилади, деб уйлаган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Фожиали воқеа 5 декабрь куни Қашқадарё вилоятининг Косон туманида содир бўлган. Маст эркак хотинини бўғмоқчи бўлган, у ўзини ҳимоя қилиб, унга пичоқ урган ва ўлдириб қўйган. Буни зўравонликка қарши Nemolchi.Uz лойиҳаси маълум қилган.
Эри вақти-вақти билан ичиб турган ва ҳеч қаерда ишламаган. Бутун оилани фермада ишлайдиган хотин таъминлаб келган. Бу аёл учун оғир бўлган ва ўша куни у эрига бошқа эркаклар каби ишлаш кераклигини айтган. Хотин бу гаплар эрига яхши таъсир қилади, деб умид қилган холос.
Кечқурун, хотини ишдан уйга келганида, эри эшик олдида у эркак ҳамкасблари билан хиёнат қилиб, шу йўл билан пул топаётганини айтган. Кейин муштларини ишга солган. Хотини уни итариб юборган ва можародан қочишга ҳаракат қилган. Лекин маст эркани тўхтатиб бўлмаган. У ҳақорат қилишни давом эттирган, хотинини уриб, сочидан ушлаган ва бўғишни бошлаган. У чангалдан қутулишга ҳаракат қилган, лекин бунинг уддасидан чиқмаган.
Иложсиз қолган аёл ёнидаги пичоқни олиб, эрига санчган ва қўшниларникига қочиб борган. Нима бўлганини айтиб бергач, қайнонаси билан бирга уйга қайтган. Улар биргаликда эркакни кўрпачага ётқизиб, тез ёрдам чақиришган. Бироқ, эркак шифокорлар келгунигача жон берган. Пичоқ юракка теккан экан...
Мазкур иш вилоят прокуратураси томонидан кўриб чиқилмоқда. Бош прокуратура матбуот-хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг сўзларига кўра, аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 100-моддаси (зарурий мудофаа чегарасидан чиққан ҳолда қасддан ўлим етказиш) бўйича жиноят иши очилган. Ушбу модда уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.
“Ўзбекистонда қабул қилинаётган ҳукмларнинг гендер жиҳатидан адолатсизлиги ҳақида ёзган эдик. Жиноят кодексида оғир руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида ёки зарурий мудофаа чегарасидан ошиб зарар етказганлик учун моддалар мавжудлигига қарамай, аёллар кўпроқ "оғир" моддалар бўйича судланиши мумкин. Мисол учун, бўғмоқчи бўлган одамга стакан улоқтирган қиз 104 модда бўйича судланган, унинг соғлиғига зарар етказилиши мумкинлиги ва у ўзини ҳимоя қилганлиги эътиборга олинмаган”, -дея таъкидламоқда Nemolchi.Uz.
Айни ҳолатда терговчилар вазиятга мос келадиган моддани танлашган: аёл ўзини ҳимоя қилган ва ҳимоя қилиш чегарасидан ошиб, бошқа одамни ўлдирган. Суд айбланувчи тушиб қолган барча ҳолатлар ва мураккаб вазиятни ҳисобга олиб, жазони енгиллаштиради, деб умид қиламиз.
Изоҳлар мавжуд емас