Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстона алоқалар бўйича қўмита ҳамда ШҲТ Халқ дипломатияси маркази билан биргаликда "Дўстлик ритмлари" видеороликлар танлови якунларини сарҳисоб қилиб, ғолибларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.
Эслатиб ўтамизки, мазкур танлов 20 апрель куни бошланган эди. Унинг иштирокчиларига Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик муносабатларига бағишланган ёки Хитой ҳақидаги таассуротларни ўзида акс этган видеороликни суратга олиш таклиф этилганди. Видеороликлар формати ихтиёрий бўлиши мумкин эди, масалан танловга TikTok учун қисқа видео, катта бўлмаган ҳужжатли фильм, интервью, лавҳа ёки ток-шоулар қабул қилинган. Энг муҳими – креатив ёндашув талаб этилиб, ягона қоида - видеонинг давомийлиги 5 дақиқадан ошмаслиги керак эди.
Танлов ўзбекистонликлар орасида катта қизиқиш уйғотди. Биринчи босқичда 60 дан ортиқ турли формат ва жанлардаги роликлар қабул қилинган. Шуниси эътиборлики, роликлар мамлакатнинг турли бурчаклари, хусусан, айни пайтда Хитойда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар томонидан ҳам юборилган.
Қатнашганларнинг ёши ва касбига келадиган бўлсак, аниқланишича, деярли барчада операторлик истеъдоди бор экан. Масалан, танловда мактаб ўқувчилари, ўқитувчилар, ҳуқуқшунослар ва иқтисодчилар, саноат корхоналари ишчилари, уй бекалари, шифокорлар ва IT-саноати мутахассислари иштирок этган. Иштирокчиларнинг ёш доираси 11-45 ёшни ташкил қилган.
Иккинчи босқичга хақамлар ҳайъати томонидан саралаб олинган 28та иш ўтган. Шундан сўнг овоз бериш жараёнига ўзбекистонлик фойдланувчилар қўшилган. Танловга топширилган ишларни жами 1000 киши кўрган, улар учун 40 мингта овоз берилган.
"Халқларимиз ўртасидаги анъанавий дўстлик узоқ тарихга бориб тақалади. Бундан 2000 йил аввал Буюк Ипак йўли Хитой ва Ўзбекистонни бир-бирига чамбарчас боғлаб, икки халқ ўртасидаги дўстона алмашувларни сезиларли даражада рағбатлантириб келган. Сўнгги йилларда раис Си Цзиньпин ва президент Шавкат Мирзиёев раҳнамоликларида Хитой-Ўзбекистоннинг кенг қамровли стратегик шериклик муносабатлари жадал суръатлар билан ривожланмоқда, турли соҳаларда, шу жумладан, биргаликда "Бир камар, бир йўл"ни қуриш борасидаги ҳамкорлиги изчил кенгаймоқда ва чуқурлашиб бормоқда”, -деди ХХРнинг Ўзбекистондаги элчиси Цзян Янь.
Унинг сўзларига кўра, пандемия авж олганидан буён Хитой ва Ўзбекистон халқлари бирлашиб, коронавирус инфекциясига қарши курашишда бир-бирига ҳар томонлама ёрдам бериш баробарида, дўстона муносабатлар тарихида биргаликда янги саҳифа очган.
"Куни кеча Хитойда тантанали равишда Коммунистик партия тузилганининг 100 йиллиги нишонланди. Тез орада Ўзбекистон ҳам ўз мустақилликнинг 30 йиллигини нишонлайди. Келгуси йилда Хитой ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлади. Ишончим комилки, Хитой ва Ўзбекистон халқлари бундан кейин ҳам дўстлашиб, миллий фаровонлик йўлини биргаликда босиб ўтишади. Умид қиламанки, икки давлат ўртасидаги дўстликни қўллаб-қувватлашни давом эттириб, Хитой-Ўзбекистон муносабатлари ривожига янада катта ҳисса қўшасиз", - дея таъкидлади дипломат.
ШҲТ Халқ дипломатияси маркази директори Қобулжон Собировнинг таъкидлашича, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дўстона муносабатлар илдизлари узоқ ўтмишга, Буюк Ипак йўли даврига бориб тақалади. Икки минг йил аввал иккала халқ орасида дўстона алмашинув, Шарқ ва Ғарб ўртасида ўзаро ўрганиш ва ўзлаштиришлар ўрнатиб бўлинган.
"Ўтган қарийб 30 йил давомида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик ҳар томонлама ривожланиб, самарали натижалар берди. Ҳар икки мамлакат доимий равишда ўзаро сиёсий ишончни мустаҳкамламоқда, бошқа томоннинг ривожланиш йўлини ҳурмат қилмоқда, суверенитет, мустақиллик ва ҳудудий яхлитликни ҳимоя қилиш борасидаги ўзаро саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватламоқда, тенглик ва ўзаро ҳурмат асосида икки томонлама муносабатларни ривожлантирмоқда", - деди у.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва дўстона алоқалар бўйича қўмита раисининг ўринбосари Валерий Тян бугунги кунда давлатлар ўртасида миллатлараро муносабатлар ва халқ дипломатиясининг турли йўналишлари изчил ривожланиб бораётгани, бу борада ХХР элчихонаси жуда муҳим ўрин тутишини таъкидлади.
"Танловга тақдим этилган роликлар ўзининг хилма хиллиги ва қизиқарлилиги билан эътиборни тортади. Уларда икки мамлакат тарихи, маданияти, санъати, анъаналари ва меъморчилиги акс эттирилган. Шуниси қувонарлики, коронавирус пандемияси ҳамон дунё бўйлаб авж олаётган бир пайтда бу воқеа минглаб инсонларни дўстлик йўлида бирлаштира олди. Бундай тадбирни ўтказиш барчамиз учун катта ютуқ, деб ҳисоблайман", - деди у.
Танловда иштирок этиш натижаларига кўра, 21 нафар ғолиб махсус соврин эгаси, биринчи, иккинчи ва учинчи даража лауреатлари, шунингдек рағбатлантирувчи соврин эгаси каби номинациялар бўйича тақдирланди.
"Мен Сирдарёда яшайман, аммо шуни айтиш мумкинки, Хитой мен учун иккинчи уй. Менинг омадим чопган - 7 йил давомида Хитойда таҳсил олдим ва ўша пайтда бўлажак рафиқам билан танишдим, у асли хитойлик қиз. Бундан бир неча йил аввал мактаблардан бирида хитой тили синфини очиш бўйича муҳим лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистонга келдик. Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси синфни техник жиҳозлаш бўйича ёрдам берди", - деди танлов ғолиби Муроджон Кенжебаев.
Иккинчи даража лауреати бўлган Римма Сабирджанова ҳам ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
"Мени профессионал суратга олувчи дейиш қийин, шунга қарамай, танловда иштирок этишга қарор қилдим ва ютқазмадим. Хитой жуда кўп қиррали мамлакат, ҳар сафар бу ҳақда бирор нима ўқиганда ёки интернетда видеоларни томоша қилганда, у ерда қанча қизиқарли нарсалар борлигига ҳайрон қоласиз. Умид қиламанки, ҳамманинг жонига тегиб улгурган пандемия яқинда тугайди ва ниҳоят мен Хитойга бора оламан",- деди у.
Танлов ғолиблари рўйхати:
Махсус соврин эгаси:
Муроджон Кенжебаев
1 даража лауреатлари:
1.Усмонова Гулрух
2.Хикматов Далер, Хикматова Севиль
2 даража лауреатлари:
1.Бобожонов Асадбек
2.Бахтиёрова Ирода
3.Сабирджанова Римма
3 даража лауреатлари:
1.Лю Яна
2.Вахабова Нигинабону
3.Ивасюк Олеся
4.Жураева Зебинисо
5.Туйчиев Мирсолим
Рағбатлантирувчи соврин эгалари:
1.Федорова Вера
2.Черкасова Арина
3.Умарова Лобархон
4.Усманова Азизахон
5.Каримова Ясмина
6.Хикматова Адель
7.Мечетнер Налан
8.Ахметова Алина
9.Башируллаева Рухсора
10.Тухтамишев Абдурасул
Изоҳлар мавжуд емас