Загрузка
Загрузка
“Дўстлик ритмлари” танловига ўнлаб роликлар келиб тушди. Ўз видеонгни юбориб, совринни қўлга кирит
Жамият

“Дўстлик ритмлари” танловига ўнлаб роликлар келиб тушди. Ўз видеонгни юбориб, совринни қўлга кирит

681
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. "Дўстлик ритмлари" ажойиб видеороликлар танлови тобора авж олмоқда. Бугунги кунга келиб, ўзбекистонликларнинг Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ва шунчаки Хитой ҳақидаги таассуротларига бағишланган ўнлаб ишлари келиб тушган.

Танлов иштирокчилари турли форматдаги роликлар - TikTok учун қисқа ҳикоялар, интервьюлар, кичик фильмлар ва эскизларни юборишмоқда. Ҳали ҳам қизиқарли видеони суратга олиб, ноёб совринни ютиб олиш фурсатингиз бор.

Эслатиб ўтамизки, видеороликлар формати ихтиёрий бўлиши мумкин. Асосийси – креатив ёндашув талаб этилади, ягона қоида эса шундан иборатки, видеонинг давомийлиги 5 дақиқадан ошмаслиги ва муаллифлик ҳуқуқига оид Ўзбекистон қонунчилиги бузилмаслиги керак.

Тайёр видеороликларни иштирокчининг алоқа маълумотлари, исми, шарифи ва паспорт рақами билан chinaemb_uz@outlook.com почтасига юбориш мумкин.

Танлов ғолиби бош соврин-Huawei мобиль телефонига эга бўлади.

Шунингдек, видеороликларнинг ўнта энг яхши муаллифлари учун ҳам совринлар мавжуд бўлиб, улар учта совринли ўринларга бўлинади. Биринчи ўрин - Huawei мобиль телефони, иккинчи ўрин - Huawei мобиль телефони, учинчи ўрин - Huawei планшети билан тақдирланади.

Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. Ғолиблар сафига кира олмаган ўн нафар муаллиф ҳам рағбатлантирувчи совғалар - Huawei мобиль телефонига эга бўлиши мумкин.

Ғолиблар 19 июнь куни эълон қилинади, тақдирлаш маросими эса 22 июнь куни ўтказилади.

Танлов ҳақидаги батафсил маълумот Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси Телеграм- каналида тақдим қилинган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...