Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармон имзоланди. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.
Ҳужжатга асосан, 2020 йилда 23 март душанба куни қўшимча дам олиш куни деб белгиланган.
Шу билан бирга, 2020 йилда қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилади:
-
4 январь, шанба - 2 январ куни, пайшанбага;
-
29 август, шанба - 31 август куни, душанбага.
Шунингдек, 2020 йил 2 январь пайшанба ва 2020 йил 31 август душанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъий назар, дам олиш куни деб ҳисобланади.
Изоҳлар мавжуд емас