Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар қилишича, “Ўзгидромет” кутилаётган дам олиш кунларининг об-ҳавоси бўйича маълумот бермоқда.
“Бугун Ўзбекистоннинг марказий ва жануби-шарқий ҳудудларига Волгабўйи районлари устида шаклланган нисбатан салқин ва кам нам ҳаво оқими кириши давом этмоқда. Республикамиз ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат Тошкент вилояти бўйича, республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин”- дея таъкидлашмоқда синоптиклар.
Ҳарорат 35-38 даража атрофида бўлади, жанубда айрим жойларда 40-42 даражагача етиши мумкин. Шанба ва якшанба кунлари бутун мамлакатимиз ҳудудига Туркманистондан яна иссиқ ва қуруқ ҳаво оқими киришни бошлайди.
Республика ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво кам булутли ва қуруқ бўлади, фақат айрим тоғолди ва тоғли жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Кундузги ҳарорат 37-40 даража атрофида бўлади, жанубда 42 даражагача кўтарилади, бу ёзнинг шу даври хос бўлган меъёрий қийматлардан 2-4 даражага юқоридир.
Изоҳлар мавжуд емас