Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, Ўзгидромет яқин кунларнинг об-ҳаво башоратини тақдим қилган.
"Бугун ва эртага Ўзбекистонда қуёшли ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Термометр устунчаси кундузи 32-34 даражагача кўтарилади, бу шу кунларга хос бўлган меъёрдан 4-6 даража юқори бўлади. Якшанба куни республика ҳудудининг кўп қисмида илиқ ҳаво массасининг кириб келиши сақланиб қолади, кечаси ҳарорат 15-17 даража, кундузи эса-35 дан 37 даражагача бўлади", - дея қайд этди синоптиклар.
Якшанба куни Волга ҳудудларидан салқин ҳаво оқими республиканинг шимолий ҳудудларига кира бошлайди. Кечга бориб Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятининг айрим жойларида енгил ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 7-12 даражагача, кундузи 20-25 даражагача пасаяди.
Душанба куни салқин ҳаво Ўзбекистоннинг бутун ҳудудига тарқалади. Республикада ҳарорат кескин пасаяди ва ҳафтанинг биринчи ярмида кундузги ҳаво ҳарорати 23-27 даража оралиғида, тунги ҳарорат – 12- 15 даражагача бўлади.
26-27 сентябрь кунлари совуқ ҳаво массасининг кириб келиши булутларнинг кўпайиши ва айрим жойларда шамолнинг 15-20 м/с гача кучайиши билан кечади.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳароратининг янада пасайиши кутилмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас