Загрузка
Загрузка
Дам олиш кунлари ёмғирли бўлади. Синоптиклар яқин кунларнинг об-ҳаво башоратини маълум қилган
Жамият

Дам олиш кунлари ёмғирли бўлади. Синоптиклар яқин кунларнинг об-ҳаво башоратини маълум қилган

473
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидромет келаётган дам олиш кунларининг об-ҳаво прогнозини маълум қилган.

“Бугун Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда илиқ ҳаво кириб келмоқда. Республика бўйича қуруқ об-ҳаво кутилмоқда, ҳаво ҳарорати 20-23° илиқ, жанубда ва чўл ҳудудларида 25-27° илиқгача бўлади. Фақат Қорақалпоғистоннинг баъзи жойларида кечга яқин ёмғир ёғади”, -дея таъкидлашмоқда синоптиклар.

Дам олиш кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, якшанба куни шимолда қорга айланиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик, баъзи жойларда кучли бўлади.

Ҳаво ҳарорати пасаяди ва 5 мартда кечаси 10-15° илиқни, кундузи 13-18° илиқни, 6 марта кечаси 5-10° илиқни, кундузи 12-17° илиқни ташкил этади.

Илиқ ҳавонинг жадал кириб келиши, сўнгра Кавказ ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво кириб келиши натижасида республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучаяди ва чанг тўзонлар кузатилиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларида шамол тезлиги 25-30 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...