Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидромет яқинлашиб келаётган дам олиш кунларида кутилаётган об-ҳаво башоратини тақдим қилмоқда. Мамлакатга совуқ антициклон кириб келади, дам олиш кунлари барча ҳудадларда қорга айланадиган ёмғир ёғади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
“Бугун республика ҳудудининг катта қисмида илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 8-13° илиқни ташкил этади. Республиканинг шимолий ҳудудларига совуқ антициклон кириб келиши бошланади, бу ҳудудларнинг баъзи жойларида қор ёғади, шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин, ҳарорат кундузи 2° совуқ-3° илиқдан юқори бўлмайди”, - дея таъкидлашмоқда синоптиклар.
Эртага республиканинг барча ҳудудларига антиуиклон кириб келади, Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда қор ёғади, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади.
Фақат Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқни, кундузи 5-10° илиқни, шимолда кечаси 3-8° совуқни, кундузи 0-5° совуқни ташкил этади.
Якшанба куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади, шимолда ёғингарчилик тўхтайди. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2° совуқ-3° илиқни, шимолда кечаси 9-14° совуқни, кундузи 0-5° совуқни ташкил этади.
Душанба куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кам, кечаси ҳарорат 3-8° совуққача пасаяди, кундузи 2° совуқ-3° илиқдан юқори бўлмайди, ушбу кун учун бўлган кўп йиллик қийматлардан 5-7° га камдир.
Шу кунларда республиканинг баъзи жойларига туман тушиши мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас