Дам олиш кунлари  Ўзбекистонда ёмғир ёғиши  ва об-ҳавонинг  сал  совуши кутилмоқда
Жамият

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ёмғир ёғиши ва об-ҳавонинг сал совуши кутилмоқда

526

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Ўзгидромет” келаётган дам олиш кунларининг батафсил об-ҳаво башоратини эълон қилган. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

“Бугун Кавказ ҳудудларидан илиқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши оқибатида Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларда момақалдироқ бўлиши ва шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 15-20° илиқ атрофида бўлади”, -дея таъкидлашмоқда синоптиклар.

27 март куни республика ҳудудининг баъзи жойларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати кечаси 8-13° илиқ, кундузи 17-22° илиқ бўлади.

28 мартда Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 29 мартда  эса республиканинг барча ҳудудларига Кавказ ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.

28 март куни ёмғир момақалдироқ билан кузатилади, шамол 15-20 м/с гача кучаяди.

28-29 март кунлари Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида, 29 мартда Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

29 март куни ҳаво ҳарорати 6-11° илиқгача пасаяди.

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради. 

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...