Загрузка
Загрузка
Дам олиш кунлари ўзбекистонликларни  қисқа муддатли ёмғир ва  илиқ об-ҳаво кутмоқда
Жамият

Дам олиш кунлари ўзбекистонликларни қисқа муддатли ёмғир ва илиқ об-ҳаво кутмоқда

1612
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Шанба кунидаги қисқа муддатли ёмғирдан сўнг ўзбекистонликларни илиқ ва кам булутли об-ҳаво кутмоқда. Душанба куни ҳаво ҳарорати 32-34 даражагача исиши мумкин. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.

Жума куни Ўзбекистон ҳудудининг аксарият қисмида об-ҳаво қуруқ ва илиқ бўлади. Кундузи ҳарорат 28-30, жанубда эса 32-34 даражагача исийди.

Фақат республиканинг шимолий туманларига ғарбий Қозоғистондан кам нам ва нисбатан салқин ҳаво кириши давом этади. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятининг айрим жойларида ёмғир ёғади, шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17-20 даражагача пасаяди.

Жума куни кечга яқин республиканинг жануби-ғарбий туманларига Туркманистондан нам оқим киришни бошлайди. Шанба куни бу нам ҳаво оқими деярли бутун мамлакатимиз ҳудудига тарқалади ва булутликни оширади.   Жума куни кечқурун ва кечаси Бухоро, Навоий вилоятларида, эртага кундузи Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида, республика шимоли ва жанубида асосан кучсиз маҳаллий ёмғир ёғади. “Ўзгидромет”нинг тахминларига қараганда, ёмғирлар жадал бўлмайди. Айрим жойларда момақалдироқ бўлиши ва шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Кундузги ҳарорат 22-25 даражагача пасаяди.

Якшанба куни Ўзбекистонда об-ҳаво ёғингарчиликсиз ва кам булутли бўлади. Ҳарорат тез кўтарилиб, кундузги пайтларда 27-30 даражагача етади.

Душанбада ҳам ҳарорат кўтарилишни давом этади. Кундузи ҳарорат 32-34 даражани, жанубда 35-37 даражани ташкил қилади.

“Ўзгидромет”нинг эслатиб ўтишича, энг иссиқ йилларда апрель ойида ҳарорат 35-37, жанубий ҳудудларда эса 37-39 даражани ташкил қилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...