Загрузка
Загрузка
Дам олиш кунлари ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади. Синоптиклар яқин кунларнинг об-ҳаво башоратини тақдим қилишган
Жамият

Дам олиш кунлари ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади. Синоптиклар яқин кунларнинг об-ҳаво башоратини тақдим қилишган

657
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидромет келаётган дам олиш кунларида кутилаётган об-ҳаво башоратини маълум қилган. Шанба куни Ўзбекистонда ёмғир кутилмоқда, якшанба куни эса ёғингарчилик бўлмайди, ҳаво ҳарорати 10-15 даражагача кўтарилади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

“Бугун республика ҳудудига жанубий циклон кириб келиши кутилмоқда, бунинг ҳисобига республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида ёмғир кучсиз, жанубий ва марказий ҳудудларда эса бироздан ўртачагача ёғади”, - дея қайд этишмоқда синоптиклар.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор кўриншидаги ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Айрим жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво 14-17 даража илиқгача исийди, бу ушбу куннинг меъёрий қийматларига яқиндир.

Эртага республиканинг аксарият қисмида ёмғирли об-ҳаво сақланиб туради, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Кечаси ва эрталаб республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши сабабли кўринувчанлик ёмонлашиши мумкин. Айрим ҳудудларда шамол 15-20 м/с гача эсиши давом этади. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15даража илиқ бўлади.

Якшанба куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади. Ҳаво ҳарорати кечаси 3-8 даража илиқни, кундузи 10-15 даража илиқни ташкил этади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...