Загрузка
Загрузка
Дам олиш кунлари жазирама чекланади. Синоптиклар яқин кунларнинг  об-ҳавоси бўйича маълумот беришди
Жамият

Дам олиш кунлари жазирама чекланади. Синоптиклар яқин кунларнинг об-ҳавоси бўйича маълумот беришди

834
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Ўзгидромет” келаётган дам олиш кунларида кутилаётган об-ҳаво   бўйича   маълумот берган. Бу ҳақда мухбиримиз   хабар бермоқда.

“Кеча республикамизнинг шимолий ҳудудларига Кавказдан антициклон таъсири остида салқин ҳаво оқимлари кириб келди. Натижада ҳаво ҳароратининг бироз пасайганлиги кузатилди. Бугун бу жараён республикамизнинг марказий ҳудудларига ҳам ўз таъсирини кўрсатади, фақат жанубий ва шарқий ҳудудларда пасайиш камроқ бўлади”, - дея таъкидлашмоқда синоптиклар.

Кўпчилик вилоятларимизда қуруқ ва кам булутли об-ҳаво кузатилади, фақат Устюртда куннинг иккинчи ярмида, Тошкент вилоятида кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати 35-40 даража, баъзи жойларда 42 даражагача, Сурхондарё вилоятида 44-46 даража, шимолда 28-33даражани ташкил этади.

Салқин ҳаво фронтлари ўтиши оқибатида республиканинг баъзи жойларида шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Бугун ва эртага чангли бўрон билан бирга 25-30 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Дам олиш кунларида нисбатан салқин ҳаво оқимлари юртимизнинг барча хухудларини бутунлай қамраб олади, ҳаво ҳарорати кечалари 20-25даража, кундуз кунлари 32-37даража, жанубнинг баъзи жойларида 39 даража атрофида бўлади. 

Тоғолди ва тоғли ҳудудларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиш эҳтимоли бор.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...