Давлат хизматлари агентлиги 1 апрелгача автомашиналарда махсус стикерсиз юриш мумкинлиги тўғрисидаги хабарларни инкор қилди
Жамият

Давлат хизматлари агентлиги 1 апрелгача автомашиналарда махсус стикерсиз юриш мумкинлиги тўғрисидаги хабарларни инкор қилди

1206

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз маълум қилишича, Давлат хизматлари агентлиги 1 апрелгача автомашиналарда махсус рухсатсиз юриш мумкинлиги тўғрисидаги хабарларни инкор қилган.   

Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб бир қатор оммабоп Telegram каналлари ва оммавий ахборот воситалари Давлат хизматлари марказларидан бирида илиб қўйилган эълон фотосуратини тарқатишди. Эълонда 1-апрелгача махсус рухсат олмасдан шахсий автомашинани бошқариш мумкинлиги ёзилган.

Давлат хизматлари агентлиги берган маълумотга кўра: "Ижтимоий тармоқларда Давлат хизматлари марказида 1 апрелга қадар автомобиль бошқариш учун махсус рухсатномани бекор қилиш тўғрисида эълон жойлаштирилганлиги ҳақида хабар тарқалди. Ушбу эълон расмий асосга эга эмас. Айни пайтда у марказларда йўқ. Шахсий автомашиналарда стикерсиз юриш мумкин эмаслигини яна бир бор таъкидлаймиз. Жарима - 1,1 миллион сўмни ташкил этади”.

Шу билан бирга, Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг сўзларига кўра, ҳайдовчилар вилоят марказлари ва Тошкентдан ташқари шахсий машиналарни стикерларсиз вилоятлар ва бошқа шаҳарлар ичида ҳайдашлари мумкин.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...