Загрузка
Загрузка
Давлат хизматлари агентлигининг 57 нафар ходими COVID-19га  чалинган
Жамият

Давлат хизматлари агентлигининг 57 нафар ходими COVID-19га чалинган

575
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Бугунги кунда Давлат хизматлари агентлигининг 57 нафар ходими COVID-19ни юқтирган. Бир киши вафот этган, икки киши тузалган. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда. 

Агентликнинг маъулм қилишича, Давлат хизматлари агентлигига кўплаб кишилар ташриф буюриши сабабли мулоқотлар хавфсизлигини таъминлаш қийин. Шунга қарамай, марказларда карантин режимида белгиланган барча чоралар кўрилмоқда. Бинолар жадвалга мувофиқ дезинфекция қилинади, ходимлар ҳимоя воситалари билан таъминланган. Шунингдек, биноларнинг кириш жойида ҳар-бир ташриф буюрган одамнинг ҳарорати ўлчанади, мажбурий ниқоб   тақиш режими амал қилмоқда. 

Бироқ, мазкур эҳтиёт чораларига қарамай, бугунги кунда Давлат хизматлари агентлигининг 57 нафар ходими COVID-19ни юқтирган, мутахассислардан бири вирусдан вафот этган. Икки киши тузалган, қолганлари эса даволанмоқда.

Агентликнинг таъкидлашича, айни пайтдаги асосий вазифалардан бири - ташриф буюрувчилар ва ходимларни коронавирусдан ҳимоя қилишдан иборатдир. Карантин даврида давлат хизматларига эҳтиёж камаймаганлиги сабабли, аҳолидан электрон хизматлардан фойдаланиш сўралмоқда.

Фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида Агентлик онлайн хизматлардан фойдаланиш бўйича видеодарслар тайёрлаб, уларни ўзининг YouTube каналига жойлаштирмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...