Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб Давлат хизматлари марказларида хорижга чиқиш паспортлари расмийлаштирилмоқда ва берилмоқда. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
Паспортлар ички ишлар бўлимлари қаторида марказларда ҳам расмийлаштирилиб берилмоқда. Бу борада хорижга чиқиш учун биометрик паспортининг берилиши учун тўлов миқдори БҲМнинг 1 баравари (270 минг сўм)ни ташкил қилади. Илгари тўлов миқдори БҲМнинг 1.2 бараварига тенг эди.
Хорижга чиқиш паспортларини бериш хизмати жорий қилинган Давлат хизматлари марказларининг рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин.
2022 йилнинг охирига қадар бу каби имкониятларни барча марказларда яратиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамизки, Давлат хизматлари марказларида `кўрсатиладиган хизматлар пропискадан қатъи назар амалга оширилади.
Изоҳлар мавжуд емас