Давлат санитария-эпидемология назорати инспекцияси: ҳар куни мамлакатимизга хориждан 500-600 киши кириб келмоқда
Жамият

Давлат санитария-эпидемология назорати инспекцияси: ҳар куни мамлакатимизга хориждан 500-600 киши кириб келмоқда

407

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Кеча Давлат санитария – эпидемиология назорати инпескцияси раҳбари Нурмат Отабеков Тошкентда ўтказилган брифингда маълум қилдики, ҳар куни давлатимизга хориждан Қозоғистон, Қирғизистон, Афғонистон орқали 500-600 фуқаро кириб келмоқда.

“Карантин эълон қилингандан кейин ҳам анча пайтгача ҳамюртларимиз чартер рейсларида олиб келинди. Агар Сиз чегарамиз бутунлай ёпилган, деб ўйласангиз, бу - хато фикр. Негаки ҳар куни давлатимизга Қозоғистон, Қирғизистон, Афғонистон орқали хориждан 500-600 фуқаро кириб келаяпти. Уларнинг барчаси уюшган ҳолда карантинга жойлаштирилмоқда”,- деб таъкидлади у.

Шу билан бирга, унинг айтишича, коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари асосан карантин муассасаларида бўлган шахслар орасида аниқланмоқда.

Бугунги кунда карантинда 85 мингдан ортиқ ҳамюртларимиз сақланмоқда. Жумладан,

- 16948 киши стационар карантин (касалхона, санаторий, махсус тайёрланган жойлар)да;

- 62 408  киши уй шароитида сақланишмоқда.

Унинг сўзларига кўра, карантин тадбирлари билан қуйидагилар қамраб олинган:

- хорижий давлатлардан келиб янгидан қўшилаётганлар;

- касаллик чиқиши муносабати билан карантин муддати узайтирилган шахслар;

- беморларни даволаш жараёнида қатнашаётганлар;

- бемор билан бирга ишлаганлар;

- беморнинг оила-аъзолари, яқин қариндошлари ва у билан уйда мулоқотда бўлганлар;

- беморлар ташриф буюрган муассасалар ходимлари;

- эпидемик нохуш ҳудудларга бориб юк олиб келиш билан шуғулланувчи шахслар.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олингШарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+