Загрузка
Загрузка
Давлат солиқ кўмитаси ноқонуний "таксичилар"  ўз ишини қандай қилиб  қонунийлаштириши мумкинлиги ҳақида маълум қилди
Жамият

Давлат солиқ кўмитаси ноқонуний "таксичилар" ўз ишини қандай қилиб қонунийлаштириши мумкинлиги ҳақида маълум қилди

698
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Давлат солиқ кўмитаси ноқонуний "таксичилар"   ўз ишини қандай қилиб қонунийлаштириши ва хусусий тадбиркор мақомини олиши   мумкинлиги ҳақида маълум қилди. Бу тўғрисида тмухбиримиз хабар бермоқда. 

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон президенти "Автомобиль транспорти орқали йўловчи ташишни тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонни имзолаган.

Ҳужжатга кўра, 2021 йил 15 майдан 2022 йил охиригача тажриба тариқасида тўрттагача йўловчи ўриндиғи мавжуд бўлган автомобилларда йўловчилар ташиш хизматлари хусусий тадбиркорлар (ХТ) шуғулланиши мумкин бўлган фаолият рўйхатига киритилган.

Хусусий тадбиркор сифатида йўловчи ташиш хизмати лицензия варақаси асосида амалга оширилади. Такси хизматларини кўрсатишга қўйиладиган талаблар: 

  • ҳайдовчининг ёши - 21 ёшдан бошланиб, енгил автомобилнинг хизмат муддати 10 йилдан ошмаслиги керак;

  • транспорт воситаси ҳар 6 ойда камида бир марта техник кўрикдан ўтказилади;

  • хусусий ёки оилавий клиникаларда ҳар ойда бир маротаба тиббий текширувдан ўтилади. 

Ўз фаолияти доирасида хусусий ташувчилар:

  • ходимларни ёлламаслиги;

  • йилда бир марта БҲМнинг бир баравари (245,000 сўм) миқдорида лицензия берганлик учун давлат божи тўлаши;

  • ҳар ойда қатъий белгиланган 150.000 сўм миқдорида солиқни тўлаши (2021 йилда) керак.

2021 йил 1 сентябрдан такси хизматларини кўрсатувчи хусусий тадбиркорлар агрегатор-компанияларнинг интерактив хизматларидан фойдаланишлари талаб этилади.

Шу билан бирга, хусусий ташувчилар:

  • автомобилнинг том қисмига "TAXI" ёзуви туширилган тўқ сариқ рангли чироқ (плафон) ўрнатиши;

  • транспорт воситалари электрон тўловни қабул қилиш ва саёҳат қилган маршрутни рўйхатдан ўтказиш имконини берувчи қурилмалар (гаджетлар) билан жиҳозланган бўлиши керак.

2021 йилнинг 1 октябрига қадар Давлат солиқ қўмитаси, Транспорт вазирлиги ва ИИВ томонидан енгил автомобилларда йўловчи ташиш учун берилган лицензиялар, электрон йўл варақалари, шунингдек, тиббий кўрикдан ўтган хусусий ташувчилар, техник кўрикдан ўтган транспорт воситалари ҳақидаги идоралараро маълумот алмашинувининг ягона электрон платформаси ишга туширилади.

"Давлат раҳбарининг ушбу қарори такси бозоридаги яширин соҳани қисқартириш, аҳоли даромадларини қонунийлаштириш, тенг рақобат шароитини яратиш ва хизмат кўрсатиш бозорини ривожлантиришга хизмат қилади", - дея ишонч билдирмоқда Давлат солиқ қўмитаси.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+