Загрузка
Загрузка
Деҳқонободда ўқувчилар сел сувини кечиб мактабга боришига ҳокимлик муносабат билдирди
Жамият

Деҳқонободда ўқувчилар сел сувини кечиб мактабга боришига ҳокимлик муносабат билдирди

44
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида ўқувчиларнинг мактабга бориш учун сел сувини кечиб ўтаётгани юзасидан вилоят ҳокимлиги изоҳ берди. Ҳокимлик масъул ташкилотлар муаммодан хабардор эканини ва болалар хавфсизлигини таъминлаш бўйича чоралар кўрилаётганини маълум қилди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига кўра, болалар сувдан кечиб ўтаётган ҳудуд мавсумий сел сувлари оқиб ўтадиган табиий ўзан ҳисобланади.

Шу билан бирга, ҳокимлик ўқувчиларнинг таълим муассасасига бориш ва қайтиш жараёнида бундай хавфли вазиятларга дуч келишига йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлаган.

Айни пайтда масъуллар ҳудуддаги вазиятни ўрганмоқда. Болалар хавфсизлигини таъминлаш ва муаммонинг доимий ечимини топиш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда Деҳқонобод тумани Жингил қишлоғидаги 84-сонли мактаб ўқувчилари сув йўлини кечиб ўтаётгани акс этган видео тарқалган эди. Кадрларда катталар болаларни кучли сув оқимидан кўтариб олиб ўтаётгани кўринган. Мазкур ҳолат жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...