Декабрь ойида АИ-80 бензинининг  биржадаги нархи 8  фоизга ошган
Жамият

Декабрь ойида АИ-80 бензинининг биржадаги нархи 8 фоизга ошган

508

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Республика товар хом-ашё биржаси маълумотларига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, декабрь ойида АИ-80 бензинининг биржадаги нархи 8 фоизга ошган. 

“АИ-80 русумли автомобиль бензинининг бошланғич баҳоси ҳам 1-18 декабрь кунлари ноябрга нисбатан 8,5% га кўтарилиб, тоннаси учун ўртача 5,6 млн. сўмни ташкил қилди. Ўз навбатида бензиннинг биржадаги нархи мос тарзда 8% га ўсди ва маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5,7 млн сўмни ташкил этди (бензиннинг бир тоннаси ўртача – 1293-1370 литр)”, -дея маълум қилмоқда биржа. 

Шунингдек, декабрь ойида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида олтиннинг сотуви бўйича максимал кўрсаткич қайд этилган. Хусусан, биржа савдолари орқали 75 кг олтин сотилган.

Бундан ташқари, декабрь ойида биржа савдоларига 315,3 минг тонна цемент маҳсулотлари қўйилган бўлиб, бу жорий йилнинг ноябрь ойига нисбатан қарийиб икки маротабага камдир. Цементнинг ўртача бошланғич нархи сотувчи корхоналар томонидан ўртача 455,1 минг сўмдан 472,8 минг сўмга, яъни 4% га кўтарилган. Натижада цементнинг декабрь ойидаги ўртача нархи жорий йилнинг ноябрига нисбатан 6% га ўсиб, маҳсулотнинг бир тоннаси учун 559,5 минг сўмни ташкил қилган.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+