Депутат Расул Кушербаевнинг таъкидлашича, бекор қилинганига  қарамай, ИИВ автомобиль сотиб олинганлик учун йиғим олишни давом этмоқда
Жамият

Депутат Расул Кушербаевнинг таъкидлашича, бекор қилинганига қарамай, ИИВ автомобиль сотиб олинганлик учун йиғим олишни давом этмоқда

338

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Депутат Расул Кушербаевнинг таъкидлашича, Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган қонун билан бекор қилинганига қарамай, ИИВ автомобиль сотиб олинганлик учун йиғим олишни давом этмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Эслатиб ўтамизки, ўтган йили иккиламчи бозорда енгил автомобилларни сотиб олиш учун йиғимлар машинанинг хизмат муддатига қараб ҳар бир от кучига энг кам иш ҳақининг 6% дан 11% гача, мотоцикллар ва мопедлар учун – 5% дан 10% йиғим олинар эди. Янги автомобиллар эгалари двигател қувватидан қатъий назар харид нархининг 3% ини тўлашган.

Депутатнинг сўзларига кўра, президент томонидан имзоланиб, 2022 йил 1 январдан кучга кирган «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунда автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун ундириладиган йиғим назарда тутилмаган. Яъни йиғим бекор қилинган.

Бироқ, автомобил сотиб олганлик учун ҳамон фуқаролардан йиғим тўлаш талаб этилаётгани ҳақида кўплаб мурожаатлар бўлмоқда.

Унинг сўзларига кўра, ИИВ бюджет тўғрисидаги қонуннинг ижроси бўйича бўйича 1-2 кунда маълумот тақдим этармиш.

Кушербаевнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунларига кўра Ички ишлар вазирлиги қонунни ижрога қаратиш қаратмаслик масаласини муҳокама қилиш, тўхтатиб туриш ёки рад этиш ваколатига эга эмас. Қолаверса, депутатнинг сўзларига кўра, бирорта ҳам қонунда ИИВ қонунни ижрога қаратиш бўйича алоҳида кўрсатма бермагунча қонун қўлланиши чекланиши белгиланмаган.

“Қонун президент томонидан имзоланиб, эълон қилинган вақтдан бошлаб (қонунда алоҳида муддат кўрсатилмаган бўлса) кучга киради”, - деди Кушербаев.

Депутатнинг назарида, айни вазиятда Ички ишлар вазирлиги тизимидаги мазкур ҳолат ваколатдан четга чиқиш ва қонун талабига бўйсунмаслик сифатида баҳоланиб, фуқароларда қонун устуворлиги масаласида салбий фикрлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Шунингдек, депуптат Адлия вазирлиги ва Бош прокуратурадан мазкур вазиятга муносабат билдиришга чақирган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг




Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+