Загрузка
Загрузка
Депутат: ўз вақтида электроэнергия ҳаққини тўламасангиз, дарров узиб қўйишади. Бироқ, негадир режадан ташқари ўчиришлар учун ҳеч ким жавоб бермайди
Жамият

Депутат: ўз вақтида электроэнергия ҳаққини тўламасангиз, дарров узиб қўйишади. Бироқ, негадир режадан ташқари ўчиришлар учун ҳеч ким жавоб бермайди

771
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда электр таъминотида муаммолар тобора кучайиб бормоқда, истеъмолчилар сифатида фуқароларнинг ҳуқуқлари поймол этилиши одатга айланмоқда. Ўз вақтида электроэнергия ҳаққини тўламасангиз, дарров узиб қўйишади. Бироқ, парламент қуйи палатаси депутати Инна Коржикованинг сўзларига кўра, негадир режадан ташқари ўчиришлар учун ҳеч ким жавоб бермайди. 

"Бундай пайтларда (узиб қўйишда) диспетчерларга қўнғироқ қилишнинг фойдаси йўқ. Линияларга катта юклама тушаётганини эшитасиз холос. Ўзбекистон кескин континентал иқлим – иссиқ ёз ва аёзли қиш шароитида ҳаёт кечиради. Бундай даврларда аҳоли кўпинча электр таъминотида муаммоларга дуч келади. Истеъмолчилар сифатида кишиларнинг ҳуқуқлари поймол этилмоқда. Ўз вақтида электроэнергия ҳаққини тўламасангиз, хизмат ходимлари дарҳол чора кўришади. Қонунга бўйсунувчи истеъмолчи ток ҳаққинини ҳатто муддатидан олдин тўлаб, дим ва қоронғуда қолиши мумкин ва бунинг учун ҳеч ким жавобгар бўлмайди", - дея қайд этди депутат.

"Бу қанчалик адолатли ва нега истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини бузганлиги учун Энергетика вазирлигига қарши чора-тадбирлар қўлланилмайди? Ахир инсон тунда кўзи ожиз каби хонадон бўйлаб юриб, музлатгичдаги озиқ-овқатнинг бузилиб қолмаслигини ўйлаб чиқиши керак. Саноат корхоналари, ташкилотлар, муассасалар, ҳаттоки пойтахт метроси дуч келадиган муаммолар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади", - дея таъкидлади у. 

Унинг сўзларига кўра, йил бошида Энергетика вазирлиги ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш учун инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳақида ҳисобот берган. Хусусан, сўнгги тўрт йил ичида йилига қўшимча 21 миллиард киловатт соатдан ортиқ электр энергиясини ишлаб чиқариш имкони пайдо бўлди. Бундан ташқари, 2021 йилда мамлакатда 1387 мегаватт қувватга эга 9 та электр станцияси ишга туширилади. Октябрь ойида ҳар бири 100 мегаваттдан иборат иккита қуёш электр станциясини очиш режалаштирилган.

"Энергетика вазирлиги қайд этган лойиҳаларни амалга оширгандан сўнг кучланишнинг сакраб туриши билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги ҳамда кишилар қоронғу ва дим хоналарда ўтиришмайди, деб умид қилишимиз қолди", - дея хулоса қилди депутат.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+