Загрузка
Загрузка
Депутатлар ҳавони қурилишдан чиққан  чанг билан ифлослантирадиган  қурувчиларни жаримага тортишни таклиф қилишди
Жамият

Депутатлар ҳавони қурилишдан чиққан чанг билан ифлослантирадиган қурувчиларни жаримага тортишни таклиф қилишди

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ҳавони қурилиш чанги билан ифлослантирадиган объектлардаги масъул шахслар жазоланади. Депутатлар 3,75 миллион ва 18,75 миллион сўмлик жарималар қурувчилар томонидан содир этиладиган қоидабузарликларнинг олдини олиш учун етарли бўлишига умид қилишмоқда.

Экологик вазиятни яхшилашга қаратилган қонун лойиҳаси бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан кўриб чиқилди.

Ҳужжат қурилиш ташкилотлари мансабдор шахсларининг қурилиш майдончаларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларини бузганлик учун жавобгарлигини белгилаб беради.

Ушбу ҳаракатни амалга оширганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида жарима (ҳозир бу 3,75 миллион сўм), ҳуқуқбузарлик биринчи ундиришдан кейин бир йил ичида такрорланган тақдирда эса 50 баравари (18,75 миллион сўм) миқдорида жарима солиш таклиф этилмоқда.

Сизнингча, бундай жарималар қурувчиларнинг соғлигимиз учун масуъляитини даражасини оширадими?

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...