Загрузка
Загрузка
Диний-маърифий соҳада таҳсил олаётган магистр ва докторантлар учун янги стипендия жорий этилади
Жамият

Диний-маърифий соҳада таҳсил олаётган магистр ва докторантлар учун янги стипендия жорий этилади

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказини янада ривожлантириш бўйича Президент Шавкат Мирзиёевга тақдим этилган янги истиқболли режалар доирасида юртимизда илм-фан ва диний-маърифий соҳа вакилларини моддий қўллаб-қувватлашнинг янги тизими йўлга қўйилмоқда. Маълум қилинишича, эндиликда ушбу йўналишда илмий изланиш олиб бораётган магистр ва докторантлар учун махсус "Ислом маърифати" стипендияси таъсис этилади.

Янги стипендиянинг жорий этилиши диний-маърифий ва ижтимоий-гуманитар соҳаларда фаолият юритаётган ёш олимларнинг илмий салоҳиятини ошириш, улуғ алломаларимиз ва аждодларимизнинг бой маънавий меросини чуқур тадқиқ этишга бўлган қизиқишини рағбатлантиришга хизмат қилади. Бундан ташқари, ушбу ташаббус илмий-тадқиқот ва нашр ишларини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, марказнинг илмий журналини халқаро Scopus ва Web of Science каби нуфузли базаларга киритиш борасидаги катта ислоҳотларнинг бир қисми ҳисобланади.

Истиқболли режага кўра, келгуси босқичларда диний-маърифий соҳа вакиллари, жумладан, юртимизда фаолият юритаётган имом-хатиблар, отинойилар ва 20 минг нафарга яқин илмга чанқоқ ёшлар Ислом цивилизацияси марказининг илмий ва маърифий фаолиятига кенг жалб этилади. Мазкур янги тизим нафақат моддий рағбат, балки жаҳон афкор оммасига ислом динининг асл инсонпарварлик, тинчлик ва бағрикенглик ғояларини илмий асосда етказиб берувчи ёш ва малакали экспертлар қатламини шакллантиришда муҳим пойдевор бўлиши кутилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...