Загрузка
Загрузка
Дипломатлар Олмаотада 10 нафар ўзбек мигрантларини меҳнат қуллигидан озод қилишган
Жамият

Дипломатлар Олмаотада 10 нафар ўзбек мигрантларини меҳнат қуллигидан озод қилишган

784
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Дипломатлар Олмаотада 10 нафар ўзбек мигрантларини  меҳнат қуллигидан озод  қилишган. Иш берувчилар  уларнинг ҳужжатлари ва қўл телефонларини тортиб олиб, ишдан бош тортган  тақдирда ўлдириш билан таҳдид қилишган. Бу ҳақда “Дунё” АА маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

 Гап шундаки,  уч  нафар  Ўзбекистон  фуқароси  давлатимизнинг  Олмаотадаги Бош консулхонасига мурожаат қилиб,  мажбурий  меҳант қилдириш  учун  қулликда  сақланиб  келинаётган 10 нафар  ҳамюрларимизни озод  қилишда ёрдам сўрашган.

Мурожаат қилган фуқароларнинг  айтишича,  бир гуруҳ маҳаллий аҳоли  ишчиларнинг ҳужжатлари ва қўл  телефонларини тортиб  олиб,   ўлдириш билан  таҳдид  қилаётгани ва шахсий хонадонда ушлаб турганини билдиришган.

Бош консуллик ходимлари Олмаота шаҳридаги ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари билан биргаликда ўзбекистонликлар  сақлаб турилган  жойга ташриф буюришган,  сўнгра   ватандошларимиз Бостандик тумани  полиция бўлинмасига олиб кетилган.

Айдборларга  нисбатан Қозоғистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган.

"Родник" жамоат фонди билан биргаликда ўзбекистонликлар  кунига уч маҳал  овқат билан таъминланган  ва хостелга  жойлаштирилган.

Тергов тадбирлари амалга оширилгач ва фуқароларнинг  миллий паспортлари ва шахсий буюмлари    қайтарилгач, уларнинг барчаси 1 август куни Олмаота-Тошкент йўналиши рейси бўйича  жўнаш  учун автовокзалга кузатиб қўйилган.

Айни пайтда мигрантлар  эсон-омон Ўзбекистонга етиб келишган. 

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+