Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун, 13 февраль куни ўзбек кулгу санъати оғир жудоликка учради. Кўплаб мухлисларнинг эътирофи ва меҳрига сазовор бўлган иқтидорли санъаткор, "Дизайн" шоу жамоасининг фаол аъзоси Дилшодбек Мусабеков оламдан ўтди. Бу ҳақида Маданият вазирлиги маълум қилди.
Дилшодбек Мусабеков ўзининг ўзига хос талқини, бетакрор ҳазиллари ва саҳнадаги самимий образлари билан ўзбек шоу-бизнесида алоҳида из қолдирган эди. Унинг вафоти ҳақидаги хабар санъат аҳли ва минглаб мухлислар учун кутилмаган ва қайғули янгилик бўлди.
Жамоадошлари ва ҳамкасблари марҳумни нафақат кучли санъаткор, балки ҳаётда ҳам ниҳоятда самимий ва камтарин инсон сифатида хотирлашмоқда. Дилшодбек Мусабеков "Дизайн" жамоаси таркибида кўплаб концерт дастурлари ва юмористик лойиҳаларда иштирок этиб, халқимизнинг қалбидан чуқур жой олганди.
Таҳририятимиз номидан марҳумнинг оила аъзолари, яқинлари ва барча мухлисларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Изоҳлар мавжуд емас