Загрузка
Загрузка
Докторантлар стипендияси 1,7 баробарга оширилади
Жамият

Докторантлар стипендияси 1,7 баробарга оширилади

34
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026-йил 1-сентябрдан бошлаб мамлакатимизда илмий кадрлар тайёрлаш тизими тубдан ислоҳ қилинади. Президент фармонига мувофиқ, илмий кадрлар тайёрлашнинг устувор йўналишларига ажратилган квоталар умумий қабулнинг камида 60 фоизини ташкил этади ва ушбу йўналишда таҳсил олувчи докторантларнинг стипендиялари 1,7 баробарга оширилади. 

Жумладан, таянч докторантура (PhD) учун стипендия эндиликда 8 409 628  сўмга, докторантура (DSc) учун 10 744 680 сўмга, стажёр-тадқиқотчилар учун эса 7 444 640 сўмгача етказилади.

Ислоҳотлар доирасида илмий раҳбарларни рағбатлантириш тартиби ҳам ўзгаради. 2027-йилги қабулдан бошлаб илмий раҳбарларга ҳар ойлик тўловлар бекор қилиниб, шогирди муваффақиятли ҳимоя қилганидан сўнг бир марталик рағбатлантириш тўловлари жорий этилади. Бунда илмий раҳбарнинг "Хирш индекси" муҳим аҳамият касб этиб, кўрсаткичи 5 дан паст бўлганларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 40 баробаригача, 5 дан юқори бўлганларга эса 80 баробаригача мукофот пули белгиланади.

Қабул жараёнидаги бюрократик тўсиқларни камайтириш мақсадида устувор йўналишларга кириш имтиҳонлари ўрнига илмий тадқиқот иши тақдимоти жорий этилади, унинг талаблари эса ташкилотлар томонидан мустақил белгиланади. Шу билан бирга, илмий даража олишдаги айрим ортиқча талаблар бекор қилиниб, Олий аттестация комиссияси Фанлар академияси тизимига ўтказилган ва узоқ йиллар давомида комиссияга раҳбарлик қилган Аҳмадбек Юсупов лавозимидан озод этилган. 

Илмий салоҳиятни юксалтиришга қаратилган ушбу янгиликлар илм-фан соҳасини янада ривожлантириш ва ёш тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш учун муҳим қадам бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.

Олдинроқ илмий даража талабгорлари учун диссертация ҳимояси ва илмий ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ талабларнинг бир қисми қисқартирилиши ҳақида хабар берган эдик.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...