Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятида чиябўри тўрт кишига ҳужум қилгани ҳақида маълумот тарқалди. Вилоят ҳокимлиги вазиятга изоҳ берди.
Қайд этилишича, ҳодиса 9 июнь куни соат 17:30 атрофида Гулистон тумани "Ишонч" маҳалласи яқинидаги дала четида содир бўлган.
Хабар қилинишича, ёввойи ҳайвон воқеа жойида гувоҳлардан бири томонидан зарарсизлантирилган. Жабрланган тўрт нафар фуқаронинг барчаси зудлик билан тиббиёт муассасасига етказилган. Ҳозирда жабрланганлар шифокорлар назорати остида бўлиб, уларнинг саломатлиги қониқарли деб баҳоланмоқда.
Ҳолат юзасидан тегишли идора ва мутасадди ташкилотлар томонидан суриштирув ишлари бошланган. Туманда ҳам комплекс санитария-профилактика тадбирлари йўлга қўйилиб, вазият мутасадди идоралар томонидан назоратга олинган.

Изоҳлар мавжуд емас