Загрузка
Загрузка
Дубайнинг ворис шайхзодаси  ов қилиш учун  Ўзбекистонга келди
Жамият

Дубайнинг ворис шайхзодаси ов қилиш учун Ўзбекистонга келди

734
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент –Batafsil.uz ЯА. Дубай амирлигининг ворис шайхзодаси Муҳаммад ал-Мақтум Ўзбекистонга ташриф буюриб, лочин билан ов қилишда иштирок этди. Юқори мартабали меҳмон учун ов Навоий вилоятида ташкил қилинган. Batafsil.uz мухбири хабар беришича, бу ҳақида шайхзода Twitter ижтимоий тармоғидаги ўз аккаунтида билдирган.

Айтилганидек, шайхзода учун ов Навоий вилоятида уюштирилган. Вилоят марказидан 50 километр узоқликда йўрға тувалоқни асраш маркази   жойлашган. Марказ 2008 йилда Дубай амири Муҳаммад бин Рашид ал-Мақтум ташаббуси билан ташкил этилган. Ўтган давр мобайнида марказ ходимлари қарийб 10 мингта йўрға тувалоқни ёввойи табиат қўйнига юборишган.

Ўзбекистонда йўрға тувалоққа ов қилиш сентябрь-октябрь ойларида бўлиб ўтади. Жорий йилда ҳам шайхзода бошчилигидаги делегация аъзолари гўзал йўрға тувалоқларга лочинлар билан ов қилишди.

Таъкидлаш лозимки, қироллик оила аъзолари давлатимизда тез-тез ов қилиб туришади. Охирги марта улар Ўзбекистонга 2015 йилда келишган эди. Ўшанда БАА амири ва Бош вазири республикага ташриф буюришган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...